Мерганимиз Паралимпия ўйинлари совриндори
Францияда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг пара ўқ отиш бўйича (P4) 50 метр масофада тўппончадан ўқ отиш йўналишида финал босқичи якунланди.
Эътиборлиси, ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов медаллар учун кечган беллашувда 215.3 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясидаги медаллар сони 15 тага етди. Улардан 6 таси олтин, 5 таси кумуш, 4 таси эса бронзадир.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА