“Менинг суддаги ишим” интерактив хизмати ишга туширилди
Олий суднинг Интерактив хизматлари порталида фойдаланувчилар учун “Менинг суддаги ишим” интерактив хизмати ишга туширилди.
Мазкур хизмат орқали фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли суд ишларининг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда тезкор кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.
Хизмат суд ишининг кўриб чиқилиш босқичлари ҳамда суд жараёнига оид муҳим маълумотлардан масофадан туриб хабардор бўлиш имконини яратади.
Янги интерактив хизмат суд тизимида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, фуқаролар учун қулай ва замонавий электрон хизматларни ривожлантириш ҳамда суд фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади. Эндиликда фойдаланувчилар суд органларига мурожаат қилмасдан туриб, ўз суд ишлари ҳолатини my.sud.uz портали орқали онлайн текширишлари мумкин.
“Менинг суддаги ишим” интерактив хизмати барча фойдаланувчилар учун бепул тақдим этилади.
Н.Абдураимова, ЎзА