Мексикада нефт қувури портлади
Мексика шарқида, Табаско штатидаги “Pemex” давлат нефт-газ компанияси қувур тизимида портлаш юз берди. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.
— Воқеа жойида ҳосил бўлган кучли ёнғин яқин атрофдаги аҳоли учун хавф туғдирмади, — деди ёнғин хавфсизлиги гуруҳи аъзоси.Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ўт ўчирувчилар фикрича, ҳодисага нефт қувурига яқин далада ўт-ўлан ёниши сабаб бўлган.
2019 йил январда Мексиканинг марказий қисмидаги Идальго штатидаги Тлауэлильпан муниципалитетида ёқилғи қувурига ноқонуний уланиш оқибатида жуда катта портлаш содир бўлганди. Ўша пайт воқеа жойида бўлган юзлаб одамлардан 70 га яқини ҳалок бўлган, 60 дан зиёди эса куйиш ва жароҳат туфайли шифохонада ҳаётдан кўз юмган эди.