Меҳрибонлик уйи ўз номи билан бу ерда меҳр улашилишини англатади. Ҳақиқатан ҳам юртимизда мавжуд бўлган бундай муассасалар турли сабабларга кўра ота-онасидан ёки улардан биридан жудо бўлган гўдакларни бағрига олиб, уларни боқиб, тарбия қилиб вояга етказмоқда.

Минглаб болаларга нафақат тарбиячи, балки том маъно оналик қилган Антонина Хлебушкина номи тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди. Бу бежиз эмас. Чинакам меҳнат, фидоийлик, етимларга меҳр-мурувват кўрсатишдек гўзал фазилат ўз баҳосини олишининг яққол тимсоли бу!

Аммо бундай муассасада носоғлом муҳитнинг пайдо бўлиши нафақат ходимлар ўртасидаги вазиятни ёмонлаштиради, балки бу болаларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Яқиндаги Тошкент шаҳрида жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйи билан боғлиқ воқеалар бунга мисол.

Муассаса собиқ раҳбарияти ва айрим ходимлар ўртасидаги келишмовчиликда ҳатто болалардан фойдаланилгани жуда нохуш иш бўлди.

Гўдакларнинг билиб-билмай қўлларига шиор ушлаб “намойиш”га чиққани аслида ақлга сиғмайди. Ахир бола гўёки катталарнинг кўзгудаги акси-ку! Бошқача айтганда, бола мурғак новда каби, шамол қайси томонга эсса, у шу томонга эгилади.

Меҳрибонлик уйидаги вазият Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа масъул идоралар назоратига олинди.

Ушбу ҳолатни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова “Меҳрибонлик уйи” раҳбарияти томонидан мавжуд ички муаммолардан бошқаларни чалғитиш мақсадида уюштирилган “сценарий” сифатида баҳолади. “Сир эмас, бу муассасада болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларининг бузилиши, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учради. Шундан эътиборни чалғитиш мақсадида ташкил этилган “режали тадбир”да болалардан фойдаланилгани жуда ачинарли”, деди А.Юнусова.

Бу ҳақда сайтимизда мақола эълон қилинган

Қисқа вақтдан кейин Меҳрибонлик уйида мутасаддилар йиғилиш ўтказиб, ташкилий масала кўрилди. Шу вақтга қадар 21-сонли Меҳрибонлик уйи директори лавозимида ишлаб келган Умида Илҳомовна Маманова бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.

Унинг ўрнига Шодиева Яхшигул Насимовна Меҳрибонлик уйига директор этиб тайинланди. Яхшигул Насимовна бунгача пойтахтимизнинг Олмазор тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Хўш, Меҳрибонлик уйида бугун вазият қандай? Болалар ҳеч нимадан норози эмасми?

Меҳрибонлик уйига кириб борар эканман, унинг янги раҳбари билан учрашишга шошилмадим. Муассаса ҳовлисида ўйнаб юрган, бири мактабга кетаётган, бири ўқишдан қайтаётган болаларни кузатдим... Уларнинг юз-кўзларидаги хотиржамлик, ишонч ва табассумни кўриб, кўнглим хотиржам тортди.

Муассаса ходимларининг маданияти ва хушмуомалигидан ҳам мамнун бўлдим. Директор қабулхонасида ўтирганимда, котиба қизнинг болалар билан меҳрли муносабати ҳам эътиборимни тортди.

Мана шу манзараларнинг ўзи ҳам Меҳрибонлик уйидаги муҳит тубдан яхшиланганини кўрсатиб турарди.

Муассаса директори Яхшигул Шодиеванинг қисқа вақтда ўз вазифасига киришиб кетишгина эмас, вазиятни тубдан яхшилашга ҳаракатни бошлагани суҳбат асносида янада ойдинлашди.

Назаримда, бу аёл илгари бошқа соҳада ишлагани учун ҳам муассасадаги камчиликларни тез илғаб, уларни бартараф этишга киришган. Унинг ишни ошхонадан бошлаб, “меню”ни тўлиқ ўзгартиргани, берилаётган ҳар бир овқат ва бошқа маҳсулотларни болаларга ёқадиган тарзда тайёрлашни йўлга қўйгани болажонларнинг кайфиятини қанчалик кўтарганини тасаввур қилиш қийин эмас.

— Болаларга қанчалик меҳр берсак ҳам, қанчалик шароит яратсак ҳам бу ер оила бўла олмаслигини тан олмай иложимиз йўқ, - дейди Яхшигул Шодиева. – Шунинг учун бу ерда тарбияланаётган 120 нафар боланинг ҳар бири оиласини топиши жуда муҳим. Ахир нафақат ота-она, балки қариндошлик ришталари, қўни-қўшничилик, маҳалла ҳам инсон ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шундай муҳитда вояга етган шахслар кейинчалик ўз йўлини топишда қийналмайди. Оилавий болалар уйлари Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан шу мақсадда ташкил этилмоқда. Оилавий болалар уйи ташкил этиш ниятида юрганлар ёки бола асраб олмоқчи бўлаётган оилалар билан мунтазам иш олиб боряпмиз. Бу жараёнда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Меҳрибонлик уйидан Оилавий болалар уйига олиб кетилган болаларимиз ҳам доимий эътиборимизда.

Меҳрибонлик уйи раҳбаридан бундай фикрларни эшитиш кишини мамнун қилади. Чунки у давлат таъминотидан ташқари хомийлар, саховатпешаларнинг муруввати мунтазам ёғилиб турган “ёғли жой”ни қўлдан бой бермаслик учун эмас, балки болаларнинг келажагини қайғураётгани унинг чинакам Она, ҳақиқий педагоглигини кўрсатиб турибди.

Бир сўз билан айтганда, Меҳрибонлик уйида меҳрдан бошқа туйғуга ўрин йўқлигини бугун 21-Меҳрибонлик уйи мисолида кўриш мумкин.

Норгул Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳрибонлик уйидаги “намойиш” уюштирилган “сценарий” экани аниқ бўлди