Меҳр ва қувонч улашиб
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида эзгу тадбирлар давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи ва масъул ходимлари Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлиб, тарбияланувчиларини байрам билан табрикладилар.

Ногиронлиги бўлган 250 нафар аёл ҳамюртимиз васийликка олинган мазкур муассасада яратилган шароитлар, беморлар учун ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишишди. Масъуллар шу ерда истиқомат қилувчи аёллар қўл меҳнатидан тайёрланган ҳақиқий санъат асари даражасидаги буюмларни томоша қилишди. Тўгаракларда шуғулланаётган тарбияланувчилар билан дилдан қурилган суҳбат, уларнинг бироз бўлса-да кўнглини кўтарди.

Учрашув жараёнида тарбияланувчилар билан самимий мулоқот ўтказилиб, уларнинг эҳтиёж ва таклифлари тингланди. Шунингдек, уларга байрам совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири