Пойтахтимизда 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан бир гуруҳ ҳунармандлар томонидан саховат тадбири ташкил этилди.

Маълумки, бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида экани кўрсатиб келинади.

Мамлакатимизда ҳам мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Шунга кўра, ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда болалар учун саҳна кўриниши ва концерт дастурлари ташкил этилди.

Саховатпеша ҳомийлар томонидан тақдим этилган совғалар кичкинтойлар қалбида унутилмас таассурот қолдирди ва бу кун улар учун ҳақиқий байрамга айланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳр улашайлик!