Меҳнатдан завқ оладиган отахон
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғоналик 78 ёшли омилкор Ғуломжон Фатҳуддинов Қувасой шаҳар Янгиобод маҳалласида истиқомат қилади. Меҳнатдан завқ оладиган отахон айни кунда томорқа майдонидаги қарийб 2 сотих жойда ташкил этилган иссиқхонасида лимон етиштириш билан шуғулланмоқда.
[gallery-15302]
Бир-биридан чиройли, олтиндек товланиб турган лимонлар кўзни қувонтиради. Уларни сотишга тайёрлашда отахонга оила аъзолари, қўни-қўшнилар яқин кўмакчи. Омилкорлик ортидан оила бюджетига 15 миллион сўм атрофида қўшимча даромад келиб тушмоқда.
Ҳоким ёрдамчисининг маълумотига кўра, лимончилик ва қулупнайчиликка ихтисослашган ушбу маҳаллада уч минг бир юз нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 729 та хонадоннинг 215 тасида иссиқхона бор.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА фотомухбири