Ҳуқуқий муносабат

Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан қуйидагилар интизомий жазолар ҳисобланади. Хусусан, ҳайфсан, жарима ва меҳнат шартномаси бекор қилиниши.  

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев бу борада ҳуқуқий тушунчалар берди:  

—Меҳнат кодексининг 314-моддасига асосан интизомий жазони қўллаш муддатлари белгиланган. Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди.  

Меҳнат кодексининг 163-моддасига асосан, ходим меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан бекор қилиниши мумкин эмас.  

Хулоса қилиб айтганда, меҳнат қонунчилигига асосан ходим меҳнат таътилида бўлган вақтда унга нисбатан ҳайфсан ва жарима жазоларини қўллашга чеклов белгиланмаган. 

Аммо меҳнат шартномасини бекор қилиш кўринишидаги интизомий жазо ходим меҳнат таътилида бўлган вақтда қўлланилиши мумкин эмас.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат таътилида бўлиб турган ходим интизомий жазога тортилиши мумкинми?