МДҲ доирасида “Трансчегаравий ночорлик ва банкротлик тўғрисида”ги қонун тайёрланмоқда
МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро ассамблеяси доирасида “Трансчегаравий ночорлик ва банкротлик тўғрисида”ги модел қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
Қонунни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишида Ўзбекистон Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев онлайн шаклда иштирок этди.

Лойиҳанинг мазмун-моҳияти, уни ишлаб чиқишда халқаро тажрибани инобатга олиш масалалари ҳамда илгари ўтказилган муҳокамалар натижалари кўриб чиқилди. Трансчегаравий банкротлик амалиётига асосланган таклифлар тақдим этилиб, лойиҳа юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Лойиҳа халқаро ҳуқуқий ёндашувларга таянган ҳолда трансчегаравий банкротлик жараёнларида самарали координацияни таъминлаш, активларни адолатли тақсимлаш ҳамда инвесторлар ва кредиторлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.
Муҳокама якунида қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилинди.
Н.Абдураимова, ЎзА