Боғ ва токзорларни барпо этиш орқали мева-узум каби маҳсулотларни етиштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий аҳолига иш ўринлари яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қибрай туманида барпо этилган токзор ва боғларни кўздан кечириб, ҳудудлардаги кузги олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди. Қайд этиш лозимки, ушбу ҳудудда дарахтларга ишлов бериш, токларни кўмиш, боғ ва ток ораларига тўқсонбости экинларни экиш, айрим жойларда эса янги боғларни барпо қилиш каби масалалар ҳали ижобий ҳолатда эмас.  

Вазир тумандаги катта йўл ёқаларидаги боғларни кўздан кечирар экан, ҳудуддаги баъзи ерлар қаровсиз қолгани, амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бепарволик билан муносабатда бўлинганини кескин таниқ қилди. Боғ ерларига яхши унадиган кўчатларни экиш ва уларни сифатли парвариш қилиш бўйича ҳудуд масъулларига ўз тавсияларини берди.  

Қолаверса, боғларга ишлов беришда стандартларга хос тажрибани қўллаш, бунда етук олимлар иштирокини тўлақонли таъминлаш, манфаатли ва даромад келтирувчи маҳсулотларни етиштириш, уларнинг кўламини кенгайтириш борасида ҳам ўзининг таклифларини билдирди.  

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мавсумга боғ ва токзорлар тайёрланмоқда