Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ногиронлиги бўлган шахматчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Сирожиддин Зайниддинов 3 очко билан етакчилик қилмоқда.
Қитъанинг 10 дан зиёд давлатидан матонатли ва иродали шахматчилар иштирок этаётган шахмат баҳслари 9 та турдан иборат бўлиб, 17 ноябрга қадар давом этади.
Ортда қолган тур ўйинларида ҳамюртларимиздан Сирожиддин Зайниддинов ўз гуруҳида 3 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Сардорбек Мамаражабов, Илҳом Эргашев, Аббос Эшмуратов, Сабоҳат Икромалиева, Айнура Изентаева ва Бобур Дўстмуродов керакли очколарга эга бўлган ҳолда ўз йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Бугун, 13 ноябрь куни қитъа чемпионатининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА