Матонат соҳибаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ҳаётда инсонни юксалтирадиган энг катта куч – бу қатъият ва ўзига бўлган ишончдир. Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи Зарина Нуралиева ана шу ишончнинг ёрқин тимсолидир.
1999 йилда туғилган Зарина Нуралиева I-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, ҳаёт синовлари қаршисида таслим бўлмаган, ўз олдига қўйган мақсадлари сари дадил қадам ташлаган матонат соҳибаларидан.
[gallery-29828]
Бугунги кунда Зарина ўзи туғилиб вояга етган Денов туманидаги Охунбобоев маҳалласида жойлашган 88-мактабнинг инклюзив синфида махсус педагог сифатида фаолият юритмоқда. У ўз касби орқали нафақат ишли бўлди, балки ўқувчиларнинг қалбига йўл топиб, уларнинг ҳаётида ҳам ижобий ўзгаришлар ясашга эришаётир. Айниқса, унинг инклюзив таълим тизимидаги фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ.
Зарина болаларга билим бериш билан бирга, уларга ишонч, мотивация ва ҳаётга бўлган умидни ҳам улашмоқда. У инсонда ирода, сабр ва меҳнат бўлса, ҳар қандай тўсиқни енгиш, орзулар сари дадил интилиш мумкинлигини ўз фаолияти билан исботламоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА