21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни. Бу санани байрам сифатида нишонлашга оид ташаббус, 2020 йил 10 апрелда жорий этилган.

Айнан ўша куни "Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун қабул қилинган.

Дарҳақиқат, ўзбек тили, унинг ривожи барчамиз учун дахлдор бўлган масаладир. Зеро, миллий қиёфамиз, ўзлигимиз, ўтмиш ва келажагимиз айни шу тил билан бевосита боғлиқ.

Давлат раҳбарининг ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табриги она тилимиз ривожи, унинг келажаги, истиқболига бўлган эътибор қанчалик юксаклигини яна бир бор кўрсатаяпти. Бу жиҳатлар она тилимиз, демакки, миллий маънавиятимиз жонкуярлари - маърифатпарварнинг, сўз санъатимиз фидойилари - устоз ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти, фаолияти, умр мазмунига айлантирган ғояларни пухта ўрганиш, улар ижодини кенг тарғиб этишга доир ибратли ишларда ҳам намоён бўлмоқда.

Аслида бу сана байрамдан ҳам кўра барчамизни она тилимиз олдидаги бурч ва масъулиятни, уни авайлашдаги вазифаларимизни теранроқ англашга чорловчи санадир. Назаримда бу байрам кўчалардаги ёзувларни, ўзгалар имлосидаги, нутқидаги, хатти-ҳаракатидаги тил қонуниятига доир нуқсонларни ахтаришдан, бир-биримиздан камчилик қидиришдан ҳам кўра кўпроқ ўзимиз, ҳа, ўз-ўзимизни тафтиш этишга ундаш учун ҳам имкониятдир.

Бу сана она тилимиз қоида ва меъёрларига не чоғли тўғри амал қиляпмиз, жондан азиз фарзандларимиз қўлидаги смартфонини бир четга қўйиб, ўз она тилидаги китобни ўқияптими, шу тилда шеър, ҳикоя, эртак сўзлаб биладими, деган саволларга жавоб топиш устида яна бир карра жиддий бош қотиришга ундовчи сана. Мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзган ўзбек тили байрамига оид ташаббус ҳам аслида барчамизни она тилига бўлган ҳурмат ва масъулиятимизни ҳис этишга чорлаш йўлидаги хайрли интилишдир.

Назокат Усмонова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масъулиятга ундовчи байрам