Масъулият замон билан ҳамнафасликка асосдир
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ва Республикада маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Видеокоференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда вазирликнинг марказий ижро аппарати, ҳудудий бош бошқармалари, туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари масъул ходимлари қатнашди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари, профессор Муҳаммаджон Қуронов мамлакатимиз ҳаётидаги икки муҳим воқеа – Мурожаатнома ва маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш борасида маъруза қилди.
Мурожаатноманинг асосий мазмун-моҳияти ва ундаги ёшларга бўлган алоҳида эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар, ёшларнинг ўқиши, интилишлари, бандлигига кўмаклашиш масалалари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Шу билан бирга, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги, аввало, халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши, юксалиши билан узвий боғлиқлиги хусусида ўзаро фикр алмашилди.
ЎзА