Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва “Қанот” лойиҳаси доирасида истеъдодли ёзувчи Мастура Абдураимнинг “Истисно” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Хатирчи туманида туғилган, йигирма йиллик умрини соғлиқни сақлаш тизимида турли лавозимларда ўтказган Мастура Абдураим адабий чиқишларини 40 ёшдан кейин бошлаганига қарамай, бу бебаҳо бўстонга катта самимият, кучли ижодий иштиёқ ва бой интеллектуал тафаккур ёндашуви, албатта, чуқур ички маънавий эҳтиёж билан кириб келди.  

Мазкур тўпламдан ўрин олган 35 та эссе, ҳикоя ва драббллар бир нафасда ўқилади. Улар шахснинг руҳият чизиқлари фалсафий-илмий бадиий инъикоси бўлиб, муаллиф инсоннинг тиниқ туйғуларини, ўзгараётган борлиқда безавол ўтиб келаётган дунёқарашини ва гўзал қалб оламини юксак маҳорат ва янгича талқинда тасвирлашга ҳаракат қилади.  

У қаҳрамонлар хилқатининг чуқур руҳий-эмоционал ҳолатларини ўрганиб, асл сабабларини, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш фалсафасини тўхтовсиз тадқиқ этади.

– Мастура Абдураим ўзига қисмат-тақдир деб қабул қилган оқ қоғоз қаршисида соф қалби билан сўзлашаётган, ҳисоб бераётган ёзувчи ўлароқ ҳар ерда ва ҳар доим инсон ботиний оламидаги эзгуликлар ва олижанобликни биринчи ўринга қўяди, – деди таниқли драматург ва ёзувчи Қўчқор Норқобил. – Ахборотлашаётган, тобора дидсизлашаётган дунёда фақат тафаккур камолоти ва қалб уйғоқлиги орқали комил шахсни яратиш мумкинлиги айнан шу йўл орқали яшамоқнинг боқий мазмуни ойдинлашуви ҳақида яхши таассурот уйғотади. Бу теран хулоса унинг ҳар бир ижод намунаси мазмунида билвосита сингдирилган бўлиб, турфа характерли қаҳрамонлар тилидан ҳикоя қилиб боради. Айнан шу ўлмас мавзуларни унинг умумий бадиий таянч ўқ нуқтаси, дейиш мумкин.

– Қўмитамиз томонидан юртимиздаги истеъдодли ижодкорлар, иқтидорли адиб ва олима хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, – деди Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева. – Жумладан, “Олима аёллар” тузилмаси, “Аёл маърифати” жамоатчилик кенгашлари фаолияти йил сайин кенгайиб бормоқда. Бугун тақдим этилган китобда муаллиф қаҳрамонлари тиббиёт, жаҳон адабиёти, кино ва рассомчилик санъати, фалсафа фанлари ходимлари бўлган турфа касб вакиллари образлари орқали умумбашариятга дахлдор бўлган ғояларни ўқувчига таъсирчан буёқларда етказиб беришга ҳаракат қилади.

Мастура Абдураимнинг “Истисно” китобидан ўрин олган барча ижодий ишлар турли даврларда “Бекажон”, “Интеллект”, “Маънавият сарчашмалари”, “Самарқанд ёшлари”, “Улуғ йўл”, “Тиббиёт ва ҳаёт” газеталари, “Шарқ юлдузи”, “Муштум”, “Жаҳон адабиёти”, шунингдек, Туркиянинг “Гунчел Санат”, Озарбайжоннинг “Язарлар” журналларида, турли электрон адабий нашрларда чоп этилган.  

Шунингдек, тадбир якунида “Қанот” лойиҳаси доирасида муаллифнинг ижодий ишлари бўйича ўтказилган танловда қатнашган 70 га яқин иштирокчи-совриндорларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Н.Усмонова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мастура Абдураимнинг “Истисно” китоби тақдимоти ўтказилди