Маслаҳатчиларга янги хизмат машиналари топширилди
Қашқадарё вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига янги хизмат машиналарининг топширилиши ҳам бу борадаги ишларнинг мантиқий давомидир.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги қонунчилик меъёрларини тобора такомиллаштириш юртимизда давлат сиёсати даражасидаги масалага айланди.
Қашқадарё вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига янги хизмат машиналарининг топширилиши ҳам бу борадаги ишларнинг мантиқий давомидир.

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда қайд этилганидек, эндиликда юртимизда “темир дафтар”дан холи бўлган “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ҳам юритилади.
Бу каби вазифаларни амалга ошириш тегишли мутасаддилар, айниқса, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқларининг бевосита хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ўринбосарлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Эътиборли жиҳати, эндиликда улар вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳам ҳисобланади.
Вилоят мусиқали драма театри олдида ташкил этилган тантанали тадбирда янги хизмат машиналари ўз эгаларига топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев қатнашди.