Машҳур авиакомпания кибер ҳужумга учради
Австралия авиакомпанияси – “Qаntаs” хизмат кўрсатиш платформасига қилинган кибер ҳужумдан сўнг мижозларига мурожаат билан чиқди.
BBC хабарига кўра, алоқа маркази олти миллион кишининг исми, электрон почта манзили, телефон рақами, туғилган санаси ва бошқа зарур маълумотлар сақланадиган платформада “ғайриоддий ҳаракат”ни аниқлаган.
Компания айни пайт ҳужумнинг тўлиқ кўламини текширмоқда. Жамоатчиликка паспорт, кредит картаси ва шахсий молиявий маълумот хавфсиз экани айтилди.
“Qаntаs” ушбу жиноятдан Федерал полиция, Кибер хавфсизлик маркази ва Ахборот комиссари идорасини хабардор қилган.
– Мижозлардан узр сўраймиз, хатомизни тан оламиз, – деди “Qantas Group” бош директори Ванесса Худсон.
Мусулмон Зиё, ЎзА