Чолғу асбобларидан дутор мусиқий чолғуларимиз орасида энг қадимийларидан бири бўлибгина қолмай, инсон руҳиятига мойилликлиги-ю, мунгли ҳамда қалбга яқин оҳанг таратиши билан ажралиб туради.
Халқ орасида дутор "дилкаш чолғу" номини олган. Унда ижро этилган ҳар қандай куй оҳанг қалб торларини тебратади. Чунки бу нола қалб истаган оҳангдир. Шунинг учун дутор аёлларимиз қўлида ҳасрат қуроли, дил изҳорини намойиш этиш учун ҳамроҳ бўлган кўнгил ошносидир.
Бугунги қаҳрамонимиз "Зулфия" номидаги давлат мукофоти совриндори Маржона Тошева ҳам қўлидаги тори билан бутун дунёни ҳайратга солиб келмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kI8uiYg6zpI" title="Marjona Tosheva: “Yutuqlarim sababchisi - Dutorim...”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА