Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2025 йилнинг март ойи учун ҳудудларнинг тадбиркорлик фаоллиги таҳлил қилинди.

Мониторинг натижаларига кўра, март ойида республикада солиқ тушумлари 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 19,6 фоизга ўсиб, ижобий динамикани кўрсатмоқда. Ушбу ўсиш тадбиркорлик фаоллигининг мустаҳкамланганини тасдиқлайди. Бу эса тадбиркорларнинг давлатнинг иқтисодий сиёсатига бўлган ишончи ортиб бораётгани, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратилганидан далолат беради.   

Солиқ тушумларининг ҳудудий таркиби таҳлили натижасида бир қатор ижобий тенденциялар аниқланди. Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Бухоро, Фарғона вилоятларида, шунингдек, пойтахтда сезиларли ўсиш қайд этилди.   

Шундай қилиб, даромад солиғи тушумлари 20,3 фоизга ошди. Бу бевосита аҳоли бандлигининг кенгайиши, иш ҳақининг ошиши ва фуқаролар харид қобилиятининг ортганидан далолат беради. Ушбу кўрсаткич барқарор иқтисодий ўсиш концепциясига мос келадиган иш ўринларини яратиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини тасдиқлайди.   

Мулк солиғи 21,1 фоизга ошди, бу кўчмас мулк бозорининг барқарорлигини ва активлар қийматининг ўсишини акс эттиради. Ушбу тенденция соҳанинг юқори инвестицион жозибадорлигини кўрсатиб, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари самарадорлигини тасдиқлайди. Ўз навбатида, ер солиғи тушумларининг 11,1 фоизга ўсиши янги ҳудудларни иқтисодий айланмага жалб қилиш билан боғлиқ бўлиб, бу қишлоқ хўжалиги, саноат ва логистика инфратузилмасининг фаол ривожланаётганидан далолат беради.   

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Божхона тўловлари бўйича тушумлар 15 фоизга ошди. Ушбу кўрсаткич халқаро савдо ҳажмининг ўсиши, мамлакат экспорт салоҳиятининг кенгайиши ва жаҳон иқтисодий жараёнларга интеграциянинг кучайишини тасдиқлайди. Айниқса, божхона тушумларининг юқори ўсиш суръатлари Сирдарё вилоятида 190 фоизга қайд этилди. Шунингдек, Навоий вилоятида +42,8 фоизга ўсди. Ўртача, аммо барқарор ўсиш Наманган, Сурхондарё вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида кузатилди.   

Божхона тушумларининг ошиши бир қатор асосий товар йўналишлари бўйича импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ. Технологик асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, пластмасса ва каучук маҳсулотлари, кимё саноати маҳсулотлари, ёғоч ва картон маҳсулотлари, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари, тош, керамика ва шиша буюмлар, минерал маҳсулотлар, тамаки маҳсулотлари, ўсимликлар ва қайта ишланган маҳсулотлар тоифаларида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.   

2025 йилнинг учинчи ойида товарлар экспорти ижобий динамикани давом эттирди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 фоизга ўсди. Экспорт таъминотининг ўсиши мамлакатнинг халқаро бозорлардаги мавқеи мустаҳкамланганидан, экспорт қилинадиган товарлар тури кенгайиб бораётганидан ва миллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошганидан далолат беради. Экспортнинг энг салмоқли ўсиши Сурхондарё, Самарқанд, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳарларида қайд этилди. Ҳудудларда ташқи савдо операцияларининг ўсиши ишлаб чиқариш базасининг диверсификацияси ва корхоналарнинг глобал таъминот занжирларига фаол жалб қилинишидан далолатдир.   

Шу билан бирга, кредитлаш ҳажмининг сезиларли даражада ошгани кузатилди. Бу инвестиция фаоллигининг муҳим кўрсаткичидир. 2025 йил март ойида берилган кредитлар ҳажми 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 53,7 фоизга ошди. Кредит беришнинг сезиларли даражада ўсиши Сирдарё, Наманган, Сурхондарё, Андижон, Навоий, Қашқадарё, Хоразм, Жизза вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилди. Кредит ресурсларининг мавжудлиги тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларига инновацион ечимларни жорий этишга ёрдам беради.   

Хусусий секторнинг фаол ривожланаётганини янги тадбиркорлик субъектлари сонининг сезиларли даражада ошгани тасдиқлайди. 2025 йил март ойи давомида 19 425 та янги корхона рўйхатга олинди. Бу қулай ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари муваффақиятли амалга оширилаётганидан далолат беради. Энг кўп янги субъектлар Тошкент, Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент  шаҳрида рўйхатга олинган. Ушбу кўрсаткичлар ҳудудларнинг ишбилармонлик фаоллиги ва инвестицион жозибадорлигини сезиларли даражада эканлигини тасдиқлайди.   

Бундан ташқари, товар биржаси савдоси соҳасида ҳам ижобий динамика кузатилмоқда. Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 30,8 фоизга ўсди. Бу бозор ликвидлиги ошганидан ва тадбиркорларнинг биржа савдоларига бўлган қизиқиши ортганидан далолат беради. Савдо ҳажмининг энг юқори ўсиши Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Навоий , Бухоро вилоятларида қайд этилди.   

Самарали кредитлаш ва молия бозорларини фаол ривожлантириш иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, биржа операцияларининг ўсиши ва кредитлаш ҳажмининг ўсиши тадбиркорликни қўллаб-қувватлайдиган ва инвестицияларни жалб қиладиган барқарор молиявий инфратузилмани яратишга ёрдам беради.   

Маълумот тарзида айтиш жоизки, Марказий банк, Cолиқ ва Божхона қўмиталари ҳамда Республика товар-хом ашё биржаси томонидан тақдим этилган тезкор маълумотларга асосланиб, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилчилари ҳар ойда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиб боради.   

– Тадбиркорлик фаолиятини ўрганишга комплекс ёндашув барқарор иқтисодий муҳитни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Бу нафақат ҳудудий миқёсда иқтисодиётнинг турли тармоқларида тадбиркорлик ривожланишини ҳар томонлама таҳлил қилиш, балки мамлакатнинг иқтисодий динамикасига таъсир этувчи фундаментал қонуниятларни аниқлаш имконини беради, – дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассиси Султонмурод Озодов. –  Шу нуқтаи назардан, солиқ тушумларини баҳолаш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, улар иқтисодий фаоллик, инвестицион жозибадорлик ва тадбиркорлик ташаббусининг кўрсаткичидир.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Март ойида берилган кредитлар ҳажми 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 53,7 фоизга ошди