Марокашнинг янги ҳукумат таркибида аёллар сони ортди
Етти нафар аёл Марокашнинг янги ҳукумати таркибига киритилди, дейилади “Maghreb Arabe Presse” хабарида.
Иқтисод ва молия, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя, бирдамлик, ижтимоий интеграция ва оила, барқарор тараққиёт, туризм, шаҳарни режалаштириш ва уй-жой қурилиши вазирликларига аёллар раҳбарлик қилади.
Шунингдек, ҳукумат қошидаги вазир-делегат лавозимини ҳам аёл киши эгаллайди ва у рақамли технологияга ўтиш ва маъмурий ислоҳотларга масъул бўлади. Ташқи ва ички ишлар вазири ҳамда миллий хавфсизлик бўйича вазир-делегат ўз лавозимида қолган.
Ҳукуматда жами 24 вазир мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал, 8 сентябрда Марокашда бўлиб ўтган парламентга сайловларда “Мустақил вакилларнинг миллий уюшмаси” либерал партияси ғолиб бўлганди.