Марказий шифохона янги бинода
Навоий тиббиёт коллежи талабалар ётоқхонаси ўрнида Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 70 ўринга мўлжалланган марказий шифохонаси ташкил этилди.
Навоий шаҳар марказий шифохонаси замонавий бинода фаолият бошлади.
Навоий тиббиёт коллежи талабалар ётоқхонаси ўрнида Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 70 ўринга мўлжалланган марказий шифохонаси ташкил этилди.

Шифо масканининг реконструкция ишларига 6 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланган бўлиб, замонавий жиҳозларга эга уч қаватли шифохонанинг 40 ўринли терапия, 20 ўринли жарроҳлик, 6 ўринли реанимация бўлими ҳамда лаборатория, қабул-диагностика, амалиёт хоналарида беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

— Мазкур шифохона мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътиборнинг яна бир амалий ифодаси бўлди, — дейди шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Марҳабо Жабборова. — Тиббиёт муассасамизда 26 нафар шифокор, 40 нафар кичик тиббиёт ходими ҳамда 79 нафар ҳамшира беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Ҳар томонлама шинам ва қулай даво маскани шаҳар аҳолиси учун муносиб туҳфа бўлди.