Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Аstrum IT” академиясида “Марказий Осиё ёшлар форуми” бўлиб ўтмоқда.

Унда Марказий Осиё минтақасидаги Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан ёшлар сиёсатига масъул мутахассислар ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари, халқаро ва республика фан олимпиада ғолиблари, ёш шахматчилар, гроссмейстерлар, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасининг ҳар бир мамлакатдан 20 нафардан, Ўзбекистондан эса 70 нафар ёш мутахассислари таклиф этилган. 

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Туркманистон Спорт ва ёшлар сиёсати вазири Гулмират Агамирадов, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Александр Данилов, Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Ёшлар ишлари ва спорт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шабнам Карим Раҳимзода иштирок этиб, мазкур ташаббус келгусида минтақа ёшларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, ишонч ҳамда дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Форумда қатнашаётганлар асосан илм-фан, ахборот технологиялари йўналишларида билим ва тажрибаларини оширишни мақсад қилган минтақа ёшларидир. Тадбир доирасида "Ренесcанс" видео тақдимоти ўтказилди. Унда азалдан буюк аждодларимиз, мутафаккир олимларнинг илм-маърифат йўлида қилган изланишлари, ҳозирги кунда илм-фан ва ахборот технологиялари йўналишларини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий лойиҳалар аҳамияти кўрсатиб ўтилди. Шундан сўнг форумга ташриф буюрадиган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларининг ёшлар сиёсатига масъуллари билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ҳам ўтказилди. Унда ҳар бир вакил томонидан бугунги кунда ёшларга оид амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Ёшлар муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, истиқболли лойиҳалар бўйича биргаликда ишлаш юзасидан ҳамкорликни кенгайтириш хусусида сўз юритилди. 

Бу жараёнда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, билим ва тажрибасини ошириш лозимлиги қайд этилди. Форумда иштирокчилар томонидан илм-фан ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича минтақада ёшлар сиёсати соҳасини ривожлантиришга қаратилган турли ижтимоий лойиҳалар ишлаб чиқилади. Шахсий ривожланиш бўйича тренинглар ўтказилади, шу билан бирга, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда Марказий Осиё ёш шахматчилари турнири ҳам ташкил этилади. “Аstrum IT” академиясида “Марказий Осиё ёшлар боғи” очилади.

А.Мусаев,ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё ёшлар форуми давом этмоқда