Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўз ишини бошлади.

Учрашувда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Сик, Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошанов, Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси Намояндагон Раиси ўринбосари Азиз Кодир Гиёзода, Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дуйшонқул Чотонов иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ялпи мажлисда мазкур учрашув Марказий Осиё минтақасида шаклланиб бораётган янги сиёсий динамика, парламентлараро ишонч ва мулоқотнинг мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. 

Марказий Осиё давлатлари ўртасида олий даражадаги мулоқотлар тизимли тус олиб, минтақанинг жаҳон майдонидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётгани, парламентлараро ҳамкорлик эса бу жараённинг муҳим пойдевори сифатида шаклланиб келаётгани қайд этилди.

Ялпи мажлисда сўзга чиққан делегация раҳбарлари мунтазам давом этаётган учрашувларнинг аҳамиятини таъкидлаб, мазкур формат Марказий Осиё ва Корея Республикасини боғлайдиган муҳим мулоқот майдонига айланганига эътибор қаратди.

Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўз ишини давом эттирмоқда.

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё ва Корея парламентлари раҳбарлари йиғилиши бошланди