Марказий Осиё мамлакатларида саноатнинг ривожланиши инфографикада (+видео)
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январ–август ойларида Марказий Осиё мамлакатларида саноат ривожланишининг асосий тенденциялари таҳлил қилинган.
Саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатлари:
🇹🇯 Тожикистон — 13,8%
🇰🇬 Қирғизистон — 8,8%
🇺🇿 Ўзбекистон — 8,0%
🇰🇿 Қозоғистон — 2,8%
Тўрт мамлакатда саноат ишлаб чиқаришининг жами ҳажми 188 млрд долларга етди. Унинг 93,7%и Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди.
Қайта ишлаш саноатида энг юқори ўсиш Тожикистонда (23%) қайд этилди. Кейинги ўринларда Қирғизистон (10,1%), Ўзбекистон (9,1%) ва Қозоғистон (8,4%) жойлашди.
Ўзбекистон қайта ишлаш саноатининг улуши бўйича етакчи. Мамлакатда ушбу тармоқ жами саноат ишлаб чиқаришнинг 87%ини ташкил этди.
Қирғизистонда бу кўрсатгич 79.2%
Тожикистонда 51.3% ва
Қозоғистонда 46.9%га тенг.
Тўрттала мамлакатда автомобилсозлик, озиқ-овқат, кимё саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ўсди. Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда қайта ишлаш саноати қазиб олиш тармоғидаги пасайишни қоплашга хизмат қилди.
М.Турдалиева, И.Исматов. ЎзА