Марказий Осиё чемпионатидан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да гандбол бўйича аёллар ва эркаклар жамоалари ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақалар дастурига кўра, куннинг биринчи ярмида аёллар жамоалари беллашувлари ўтказилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эса эркаклар жамоалари ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтмоқда.
[gallery-28521]
Чемпионатда ОКМК, Навоий вилояти, Қозоғистоннинг “Турон”, “Чимкент”, “Остона” жамоалари, шунингдек, Ҳиндистон-1, Ҳиндистон-2, Хоразмнинг “Маъмун”, Сурхондарё ҳамда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси иштирок этмоқда.
Марказий Осиё чемпионати баҳслари 5 апрелга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА