«Марказий экспорт» штаби ўз фаолиятини бошлади
Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 18 январь куни кенгайтирилган тарзда инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига 2024 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланиш вазифаси юклатилган эди.
Белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида агентлик тизимида «Марказий экспорт штаби» ташкил этилди.


Штабга 21 нафар мутахассис бириктирилган бўлиб, 14 та ҳудудда «Экспорт штаб»лари ўз ишини бошлаган. Жумладан, Тошкент шаҳар ўсимликлар карантин ва ҳимояси бошқармасида ҳам экспорт штаби уз фаолиятини олиб бормоқда. Мазкур штабларнинг асосий вазифаларидан бири, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан боғлиқ самарали иш ташкил қилиш, экспортчи корхоналарга максимал даражада маълумотлар ва муаммоли масалалар ечимида амалий кўмак бериш, республикамизнинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш ҳамда жаҳон бозорига чиқарилган маҳсулотлар ҳажмини янада оширишдир.
Ш.Маматуропова, ЎзА