Марказга тиббий жиҳоз ва ускуналар берилди
Спорт вазирлиги томонидан спортчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, спорт жароҳатларининг олдини олиш ва халқаро мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритишига кўмаклашиш мақсадида Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига замонавий турдаги тиббий жиҳоз ва ускуналар топширилди.
–Спорт вазирлиги томонидан марказимизга берилган 647 миллион 999 минг сўмлик 18 турдаги тиббий жиҳоз ва ускуналар спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради,–дейди Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тиббиёт бўлими шифокори Малика Жабборова. –Марказимизда ушбу турдаги тиббий жиҳозларга эҳтиёж бор эди.


Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига келтирилган тиббий жиҳоз ва ускуналар спортчиларнинг машғулот ва спорт мусобақалари давомида орттирган у ёки бу турдаги жароҳатларини даволашда, улар саломатлигини тиклашда, мунтазам тиббий кўриклар ўтказишда қўл келмоқда.
Ғулом Примов,
ЎзА мухбири