Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ДХХ ДЧХҚҚ 9252-ҳарбий қисм билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, Сирдарё тумани “Шоликор” СИУнинг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош бўлган ҳудудида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, Ўзбекистон фуқарлари А.Ж ва У.Ф. олдиндан ўзаро тил бириктириб, Сирдарё тумани “Шоликор” СИУ ҳудудида божхона назорати ўрнатилмаган “Калган сир” номли ўрмон хўжалиги яқинидан оқиб ўтувчи, икки давлатни ажратиб турувчи Сирдарё дарёси орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга резина қайиқ ёрдамида божхона назоратини четлаб олиб ўтилган жами 6 дона қоғоз қутилар борлиги аниқланди ҳамда ушбу қутилардаги маҳсулот эгалари А.Ж ва Ф.У. ва холислар иштирокида кўздан кечирилиб саноқдан ўтказилганда, хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 5 турдан иборат, дастлабки қиймати 523 290 000 сўмлик бўлган 1 430 қути фильтрли тамаки маҳсулотлари (сигареталар) ҳамда 4540 дона кўз учун линзалар ва линза учун ғилофлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Суяров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ўз вақтида фош этилди