Марҳаматлик ёш волейболчилар вилоят кубоги ғолиби
Марҳамат туманида 2013-2014 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар жамоалари ўртасида волейбол бўйича вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Вилоят спорт бошқармаси ва волейбол федерацияси томонидан ўтказилган мусобақаларда вилоятнинг барча туман, шаҳар жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, Марҳамат тумани ёш волейболчилари биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят кубогини қўлга киритди.


Мусобақада иккинчи ўринга Булоқбоши, учинчи ўринга Пахтаобод туманлари жамоалари сазовор бўлди. Ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом ва тегишли медаллар билан тақдирланди.


Фахриддин Убайдуллаев,
ЎзА мухбири