Марғилонда ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятидаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик бошқармаларининг ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар Марғилон шаҳрида ташкил этилган кичик саноат зоналари фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.
Даставвал мавзу юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Марғилон шаҳар ҳокими Ш. Нисбатхонов журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Таъкидланганидек, Марғилон шаҳрида умумий майдони 24,5 гектар ерда бешта - “Надирмат”, “Наврўз”, “Ёшлар”, “Ёшлар-2” ва “Айланма йўл” кичик саноат зонаси ташкил этилган. Ушбу кичик саноат зоналарида қиймати 249,6 млрд. сўмлик 91 та лойиҳа жойлаштирилиб, бунинг натижасида 3 минг 42 та иш ўрни яратилиши белгиланган. Ҳозирда қиймати 95,3 млрд. сўмлик 48 та лойиҳа фойдаланишга топширилган ва 1 минг 200 нафардан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган.
Матбуот анжуманидан сўнг ОАВ вакиллари Марғилон шаҳар “Тошлоқтепа” МФЙ ҳудудида бўлиб, хусусий тадбиркор Шоҳида Холматова иш фаолияти билан танишдилар.

Тадбиркор аёл бир гектар ер майдонида 6 та кийим ишлаб чиқариш цехидан ташқари нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда хусусий умумтаълим мактабини ҳам ташкил этган. Бугунги кунда бу ердаги МТТда 200 нафар болажон, мактабда мавжуд 2 та синфда 35 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Тикув цехларида эса 80 нафар хотин-қиз доимий даромад манбаига эга.
Пресс-тур иштирокчилари кичик саноат зоналари ва ушбу тадбиркорлик субъекти мисолида Марғилонда ишлаб чиқариш суръати жадал ривожланаётганига яна бир карра гувоҳ бўлдилар.
[gallery-16018]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА