Иккинчи жаҳон урушидаги буюк ғалабада Ўзбекистон, Водил норғул йигитларининг ҳам ҳиссаси бор. Водилдаги бир оила фарзандлари – Мирзакамол, Исломжон ва Ҳотамтойлардан қора хат келганида Орифжон ўн етти ёшга кирган эди. 1943 йил кузида у ҳам кўнгилли бўлиб урушга кетди.

Бир йилдаёқ Собир Раҳимов двизиясида танк бошқарадиган бўлди. 1945 йил баҳорида эса фашистлар уяси Берлинга танк миниб мардона кириб борди. Кўрсатган жасорати учун бир неча орден ва медаллар билан тақдирланди.

Урушдан кейин эса узоқ йиллар тракторчилик қилди. Мана энди эл-юрт, фарзандлари ва Президент ардоғида.  

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами бугун  эрта тонгда Орифжон ота Мўминов яшайдиган маҳаллада ўзгача бошланди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида Шарқий ҳарбий округ ҳамда вилоят идоралари раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари уруш қаҳрамонини шарафлагани келди.

Орифжон ота Мўминовга Ўзбекистон Президенти йўллаган табрик ўқиб берилди. Унда Орифжон ота уруш майдонларида кўрсатган жасорат юксак баҳоланган ва уларнинг ҳаёти замондошлари, ёшларга ибрат бўлиб қолиши таъкидланади.

Шунингдек, Орифжон отага Президентнинг шахсий совғаси – пул мукофоти ҳам топширилди.  

Бир пиёла чой атрофида тинчлик-осойишталик қадри, мамлакатдаги ислоҳотлар ташкилотчиси Президент саъй-ҳаракатлари ҳақида сўз борди.

Тирик тарих вакили Орифжон ота Мўминов юртга, элга омонлик тилаб давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

Бугун вилоятдаги яна беш нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги ва совғалари етказилди.

Фарғонадаги хотира хиёбони эрта тонгдан одамларнинг эҳтиром майдонига айланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мотамсаро она ҳайкали пойига баҳор гулларини қўйди. Ҳарбийлар, давлат идоралари вакиллари, шаҳардаги барча маҳалла аҳли, жамоат ташкилотлари узлуксиз  бу қутлуғ даргоҳни  йўқлаб келмоқда.

Барчанинг фикру ўйида бугунги бахтли кун учун жон фидо қилган ватандошларига ҳурмат бажо келтириш, уларнинг қалбларида орзу-умидларига ҳаёт бахш этиш, руҳлари қаршисида таъзим қилиш эди.

[gallery-23267]

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RN54UYGpSm8" title="Mard o`g`lonlar jasorati hech qachon unutilmaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мард ўғлонлар жасорати ҳеч қачон унутилмайди (+видео)