Аргентиналик марҳум афсонавий футболчи Диего Марадонанинг тўнғич қизи Дальма отасини ҳаётининг сўнгги кунларида даволаган тиббиёт ходимларини айблади. Унинг сўзларига кўра, шифокор ва ҳамширалар беморнинг аҳволи ҳақида тўғри маълумот бермай, оила аъзоларини чалғитган.

Хуллас, суд мажлисида Аргентина терма жамоаси собиқ сардорининг ўлимига эҳтиётсизлик ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаганлик сабаб бўлгани ҳақидаги тахмин янгради.

Айни пайт Марадонани клиникадан чиққандан кейин кузатган тиббиёт ходимлари судланмоқда.

– Атрофни бадбўй ҳид қоплаган, ёруғлик тушмаслиги учун деразалар тўсилганди, – дея қўшимча қилди актриса. – Хонада ҳеч нарса йўқ, умуман даҳшатли жой, ошхона ҳам ўта жирканч аҳволда эди.

Шифокорлар Диего касалхонада қолишни истамаганини даъво қилиб, уйда даволанишни талаб қилганини эслатди. Дальма эса оилага беморнинг қон босимини назорат қилиш ва дори-дармон бериш учун 24 соатлик ҳамшира ваъда қилингани, аммо отаси умуман зарур муолажа олмаганини билдирди. Шунингдек, судьяларга падари бузрукворининг жонсиз жасадини биринчи кўрган пайти ҳақида гапириб берди:

– Хонага кирдим, жуда шишиб кетган, танаси чойшаб билан ёпиб қўйилган отам бироз кўриниб турарди. Ёнига югурдим, уйғонади деб ўйладим. Юзи ва қўлларини ҳам бутун танаси каби даҳшатли даражада шиш қоплаганди.

Футбол афсонасининг қизи тўғри парвариш йўлга қўйилганда ўлим ҳолати юз бермаслигига ишончи комил:

– Отамни ҳар куни соғинаман, қўмсайман. Энг оғриқлиси, агар шифокорлар ўз ишларини бажарганларида, бу воқеа содир бўлмаслиги мумкинлигини ҳис этиш. У бошидан кечирган кунларни эслаш ҳалигача жуда қийин. Ўшанда бутун ҳақиқатни билмасдим. Барвақтроқ англаганимда, бошқача йўл тутган бўлардим.

Диего Армандо Марадона 2020 йил 25 ноябрь куни 60 ёшида Буэнос-Айрес музофоти Тигре шаҳрида сурункали юрак етишмовчилиги натижасида келиб чиққан ўткир ўпка шишидан вафот этган. Ўлимидан сўнг тергов бошланиб, афсонавий футболчининг жони узилишига алоқадорликда шубҳа қилинган етти нафар мутахассис, жумладан нейрохирург Леопольдо Лукке ва психиатр Агустин Косачов айбланди.

М.Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марадонанинг қизи шифокорларни айблади