Кейинги йилларда мамлакатимизда спортга, айниқса, хотин-қизлар спорти ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳатто, чекка-чекка қишлоқларда ҳам ёш қизларнинг спорт билан шуғулланиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этиши учун барча шароитлар яратилган. Шу боис ҳам, юртимиз ёшлари орасида чемпионлар, турли халқаро мусобақалар ғолибларининг сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Улардан бири Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон, Осиё чемпиони ва рекордчиси, қатор халқаро турнирлар ғолибаси Дилшода Усмоновадир.

Дилшода Усмонова 2005 йилда Қўрғонтепа туманининг Хўжатепа маҳалласида таваллуд топган. Оиладаги тўрт фарзанднинг учинчиси. У болалигиданоқ ўзи таҳсил олган тумандаги 16-умумтаълим мактабида спорт билан шуғулланди.  

2017 йилда Қўрғонтепа тумани 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Нодирбек Юсуфжонов 12 ёшлик қизалоқдаги интилувчанлик, тиришқоқликни кўриб, уни спорт мактабига таклиф этди, у билан алоҳида машғулотлар ўтказа бошлади.  

Шу тариқа Дилшода биринчи мураббийи Нодирбек Юсуфжонов раҳбарлигида енгил атлетиканинг сир-асрорларини пухта ўрганди. Туман, вилоят, республика миқёсидаги турли мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларга эришди.

Дилшода 6-синфда ўқиётган пайтидаёқ илк медалларини қўлга киритган эди. Ўшанда у 13 ёшли қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича Бухорода бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 600 метрга югуришда 2-ўринни, 1 километрга югуришда 3-ўринни олганди.  

Орадан йиллар ўтди. Ҳали мактаб ўқувчиси бўлса-да, республика ва халқаро миқёсдаги кўплаб мусобақаларда ғолиб чиқди, Ўзбекистон чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлди, кўксини жуда кўп медаллар безади.

Дарҳақиқат, доимий равишда маҳоратини ошириб борган, қолаверса, меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, ўзига бўлган ишончнинг кучлилиги туфайли Дилшода юксак марраларни забт этиб, оддий бир қишлоқ қизи нималарга қодир эканлигини амалда кўрсата олди.  

– Айниқса, 2022 йил Дилшода учун жуда муваффақиятли келган, – дейди устози Нодирбек Юсуфжонов. – У Кувайт давлатида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Қолаверса, 200 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсида кўп йиллардан буён янгиланмаган Осиё рекордини янгилади. Бундай юқори натижага эришиш албатта, осон кечмади.  

Дилшода Усмонова эришган ютуқлари туфайли 2023 йилда Андижон давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинди.  

– Қизимнинг ҳар бир ютуғидан қувонаман, айниқса, имтиёзли равишда институт талабаси бўлганлигидан жуда хурсанд бўлгандим, – дейди  унинг онаси Маҳмудахон Тожибоева. – Юртбошимиз қизим каби минглаб ёшларни ўз фарзандим деб, қўллаб-қувватлаётганидан, уларга кенг имкониятлар эшиги очиб берилаётганидан қувонмай бўладими? Яратиб берилган шарт-шароитлар, кенг имкониятлар туфайли қизим, қолаверса, у каби кўп ёшлар юксак натижаларга эришмоқда. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан чексиз миннатдорман.

[gallery-22496]

Ҳозирда Дилшода Усмонова жорий йил май ойида Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати ҳамда ёзда Германияда ўтказиладиган Бутунжаҳон талабалар универсиадаси мусобақаларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.  

– Айни кунларда мусобақаларга астойдил тайёргарлик кўряпман, – дейди Дилшода Усмонова. – Аввало, ана шу мусобақаларда ғолиб чиқишни ўз олдимга мақсад қилганман. Қолаверса, келажакдаги асосий орзуйим, жаҳон чемпионати ҳамда Олимпиада ўйинларида ғолиб чиқиш. Бунинг учун бор имкониятларимни ишга соламан. Мақсад ва орзуларимни албатта, рўёбга чиқараман.

Юртимизнинг умидли спортчиларидан бири бўлган Дилшода Усмонованинг орзулари улкан, ниятлари улуғ. Халқимизда “яхши ният – ярим мол” деган ҳикмат бор. Ишончимиз комил, эндигина ўзининг 20 ёшини қаршилаётган чемпион қизнинг эзгу ниятлари албатта, ижобат бўлади. Чунки унда шижоат, фидойилик, эртанги кунга умид, Ватанга муҳаббат, халқаро майдонларда юртимиз шуҳратини юксакларга кўтаришга бўлган кучли иштиёқ бор.  

Фахриддин Убайдуллаев,
 Зухриддин Умрзоқов (сурат),
ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мақсадим жаҳон ва олимпиада чемпиони бўлиш”