Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти дастлаб 2020 йил сентябрь ойида Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали сифатида фаолият бошлаган эди. Орадан уч йил ўтиб, қишлоқ хўжалигида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, соҳага илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни кенг жорий қилиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 7 июлдаги қарори билан филиал Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтига айлантирилди.

Қисқа вақт ичида институт ўз олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб илмий тадқиқотлар, халқаро лойиҳалар ва маҳаллий стартапларда ўз ўрнига эга бўлди. Институт ректори Шавкат Ҳасанов билан суҳбатимиз муассаса фаолияти, янгиликлар ҳақида бўлди.

– Институтимизда асосий эътибор назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштиришга қаратилган, – дейди Шавкат Ҳасанов. – Муассасамиз юртимиздаги бевосита номланишида тадқиқотлар сўзи бўлган икки давлат таълим муассасасидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда 1800 нафарга яқин талаба аграр соҳа йўналишларида таҳсил олмоқда. Бундан ташқари магистрларимиз, докторантларимиз ҳамда маҳаллий стартап лойиҳалар бўйича тингловчиларимиз бор. Фаолият бошланганимиздан буён кўп вақт ўтмаган бўлса-да, тадқиқотларимиз салмоғи ортиб бормоқда. Айни пайтда 6 та халқаро лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар, шунингдек, вилоят ҳокимлиги тадбиркорлар кенгаши томонидан эълон қилинган 20 дан ортиқ стартап лойиҳалар бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳудуднинг соҳага оид муаммолари бўйича ҳам амалий тадқиқотларни амалга оширамиз. Бунинг учун 50 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу ҳудудда мавжуд муаммолар бўйича тадқиқотчиларимиз амалий ишларни бажаришади. Институтни ривожлантиришда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига уйғунлашган стратегияни танлаганмиз. Бугун шу асосда ишлар давом этмоқда.

Институтда амалга оширилаётган тадқиқотларнинг кўлами кенгайиши, натижадорлиги халқаро ҳамкорлар ишончи ортишига хизмат қилмоқда. Ректорнинг таъкидлашича, Корея Республикаси билан ҳамкорликда бошланган биотехнологик тадқиқотлар айни пайтгача институтдаги энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. 

– Илмий тадқиқот лойиҳаларининг қиймати қанча бўлишидан қатъий назар барчаси биз учун қадрли, – дейди Шавкат Ҳасанов. – Шундай бўлса-да, йирик лойиҳамизни таъкидлаб ўтиш жоиз. Масалан, Корея Республикасининг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликдаги, умумий қиймати 4,3 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа Ўзбекистонда картошка уруғчилигини ривожлантиришда кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган. Ушбу лойиҳа 2024 йилнинг ноябрь ойида бошланган. Бу соҳадаги янгича тизим бўлиб, хориждан олиб келинган янги уруғ туганакчаларининг агротехникасини ўрганиб, ундан кейинги жараёнларни қандай амалга ошириш бўйича тадқиқотларни ўз очига олади. Бунда янги навларнинг ўсувчанлиги, самарадорлиги, юртимиз, хусусан Самарқанд иқлимига мослашувчанлиги борасида тадқиқотлар олиб борилади. Ҳар жиҳатдан энг самарали уруғларнинг кўпайтирилиши соҳа тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, бу ерда уруғчилик борасида ўзига хос мактаб яратилади. Шу асосда инвитро лабораторияси ташкил қилинган. У ерда талабаларимиз илмий тадқиқот олиб бормоқда. Лойиҳа бугунги кун учун ўта долзарб ва аҳамиятли деб ўйлайман. Бундан ташқари, лабораториялар, гидропоника усулидаги иссиқхоналар, гентҳауслар қурилди. Айни пайтда 600 тонна сиғимга эга совутиш омбори қурилмоқда. Шунингдек, ERASMUS+ дастури асосида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Европа давлатлари билан лойиҳалар олиб бориляпти.

Яқинда оммавий ахборот воситаларида институтда хурмони қуритиш лойиҳаси амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Табиийки, юртимиз иқлим шароитидан келиб чиқиб, хурмонинг қуритилиши кўпчиликни қизиқтиради. Бу лойиҳа экспорт имкониятларини яратиши билан аҳамиятли.

– Юртимизда меҳмон бўлган Япониянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги  (JICA) президенти Акихико Танака Самарқандга, хусусан институтимизга ташриф буюриб, таълим жараёнлари, амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди, – дея сўзида давом этади Шавкат Ҳасанов. – Айни пайтда JICA билан ҳамкорликда институтимизда деҳқон хўжаликларида қўшимча даромадни кўпайтириш мақсадида маҳаллий шароитда етиштирилаётган тахир хурмо, яъни халқ тилида лимон хурмо деб юритиладиган мевани қуритиш лойиҳаси устида иш олиб бориляпти. Ҳаммамизга маълумки, пишиқчилик вақтида мазкур мева жуда кўп миқдорда исроф бўлади. Агар бу бу мева йиғиб, белгиланган тартибда қуритилса, истеъмол учун жуда ҳам фойдали қуруқ мева ҳосил бўлади. Шунингдек, уни қандолатчиликда ҳам кенг қўллаш мумкин. Эътиборли томони, бу маҳсулотга япон бозорида талаб юқори экан. Шу асосда жорий йилда ушбу лойиҳани янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун йил давомида Япониянинг нуфузли экспертларидан иборат йирик делегацияларнинг институтимизга ташриф буюриши, маърузалар ўқиши борасида келишувлар амалга оширилган. Шунингдек, мутахассислар алмашинуви бўйича ҳамкорликда лойиҳаларни режалаштирганмиз.

Бугунги кунда иқтисодиёт тармоқларида инвестиция жалб қилиш энг муҳим масалалардан бири бўлиб турибди. Бу борада  Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

– Бугунги кунда иқтисодиётимизга Хитой инвестицияси кенг қамровда кириб келмоқда, – дейди ректор. – Фақат Хитой компаниялари билан ишлайдиган, ёнма-ён туриб тадқиқотларда иштирок этадиган мутахассис кадрлар етишмовчилиги энг катта муаммолардан бири бўлиб турибди. Мазкур йўналишда ҳам самарадорликни оширишга ҳаракат қиляпмиз. Хусусан, топ-500, топ-1000 таснифидаги Хитой олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантиришга интиляпмиз. Жумладан, Шинжон аграр университети билан алоқаларни йўлга қўйганмиз. Хитой Халқ Республикаси ҳукумати кўмагида мазкур университет бизнинг 20 нафар талабамизга хитой тилини ўргатиши режалаштирилмоқда. Бизнинг битирувчи курс талабаларимиз у ерга бориб, бир йил мобайнида тил ўрганади ҳамда амалий тадқиқотларда иштирок этиб қайтади.Бу лойиҳа бўйича жорий йилнинг сентябрь ойидан ўқиш бошланади. 

Одатда аграр соҳада таълим олувчи талабаларнинг хорижга тажриба ошириш, ўқув ишлаб чиқариш амалиётларига кетаётганлигига гувоҳ бўламиз. Бу борада Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти талабалари ҳам етакчилар қаторида. 

– Бу йўналишда Европа давлатлари билан ҳамкорлик яхши ривожланган, – дейди Шавкат Ҳасанов. – Хусусан, Германия компанияларида амалиёт ўташ бўйича самарали ишлар олиб бориляпти. Ўтган йил аграр йўналишда таҳсил олувчи 200 нафар талабамиз мазкур давлатда 3 ойдан 6 ойгача амалиёт ўтаб қайтди. Германиянинг йирик компанияларида ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этган талабалар ўз соҳаси бўйича билимларини мустаҳкамлаб, хорижлик мутахассислар билан биргаликда бир жойда амалий жараёнларда иштирок этади. Бу уларнинг ўз касбига бўлган қизиқиши ортишига, юрт қадрига етишига ўзига хос туртки вазифасини ҳам ўтайди.

Жорий йилда бу борадаги имкониятлар янада ортади. Хусусан, Польша давлатининг энг йирик компанияларидан бири “Food City holding” билан шартнома тузишга муваффақ бўлдик. Бу компанияга тегишли ишлаб чиқариш корхонасида 28 нафар талаба амалиёт ўташи режалаштирилмоқда. Шунингдек, Англияга 30 нафар талабани амалиётга юбориш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Португалия, Словакияга амалиётлар режалаштирилган. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган йилларда бўлгани каби жорий йилда ҳам Хитой, Япония, Польша давлатларидан талабаларни Самарқандда қабул қиламиз.

Маълумотларга кўра, институт талабалари назарий билимларни амалиёт билан уйғун ҳолда амалга ошириб, қатор лойиҳалар устида ишламоқда. Энг муҳими, уларнинг лойиҳалари ишлаб чиқарувчиларни ўзига жалб қилмоқда.

– Ўтган йили вилоят ҳокимлиги томонидан қиймати 1 миллиард сўм бўлган лойиҳалар танлови эълон қилинган эди, – дейди Шавкат Ҳасанов. – Ушбу танловда 24 нафар талабамизнинг лойиҳалари ғолиб бўлди. Улар шу асосда илмий йўналишда фаолиятини бошлади. Бу – турфа йўналишдаги лойиҳалар бўлса-да, илмий фаолият учун етарли шароит яратишга эҳтиёж туғдиради. Хусусан, тикувчилик йўналишида, беданачиликни ривожлантириш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш борасидаги лойиҳаларни таъкидлаш жоиз. Булар орқали лабораториялар, иссиқхоналар ташкил қилинди. Турли ускуналар сотиб олдик.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wexVXnkO5v8" title="Maqsad faqat kadr tayyorlash emas, innovatsiyaga asoslangan faoliyatni yoʻlga qoʻyishdir" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Институт фаолияти ҳақида тўхталганда Ёш фермерлар мактаби ва Сувчилар мактаби деган тушунчалар ҳам пайдо бўлади. Ушбу соҳаларда фаолият юритаётган мутахассисларга замонавий технологияларни амалиётга қўллаш, илмий изланишлар самарасидан фойдаланиш борасида ҳамкорликни ривожлантириш институтнинг муҳим йўналишларидан саналади.

– Бу мактаблар Агробанк томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар саналади, – дейди Шавкат Ҳасанов. – Аввал бошда таъкидлаганимиздек, институтимиз назарий билимлар, илмий янгиликларни амалиётга трансфер жараёнини ҳам амалга оширади. Худди шундай мазкур мактабларда профессор-ўқитувчиларимиз тингловчиларга таълим бериш жараёнида бевосита амалиётчиларга тўпланган илмий янгиликларни етказиш орқали соҳада самарадорликни оширишга ўз ҳиссаларини қўшишади. Назарий билимлар билан бирга ўқув амалиёт майдонимизда амалий жараёнларда иштирок этишади. Хусусан, Агробанк томонидан 14 гектар майдонда ташкил қилинган замонавий суғориш ускуналаридан самарали фойдаланиш борасида ўқув амалиётларини бажаришади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов ( сурат, видео),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад фақат кадр тайёрлаш эмас, инновацияга асосланган фаолиятни йўлга қўйишдир (+видео)