Манзилли ёндашув – давр талаби (+видео)
Хабарингиз бор мана бир неча ойдирки, юртимизда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш борасида манзилли ёндашув асосида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетидан Тошкент вилоятининг Тошкент туманига бириктирилган Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январь куни қабул қилинган биринчи ва иккинчи сонли қарорларида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент туманидаги “Тинчлик” МФЙда жиноят содир этилиши мумкин бўлган ноқонуний қурилишлар ва овлоқ жойлар ҳамда Тошкент тумани ҳудудида жойлашган жами 29 та “Боғдорчилик ва узумчилик” ширкат хўжаликларида мавжуд бўлган жами 3248 та дала ҳовлилар кўздан кечирилди.
Ушбу дала ҳовлиларнинг айримлари қаровсиз ва эгасиз бўлиб жиноятчилар ва қидирувдаги шахсларни яширинишига шароитнинг юқорилиги билан ажралиб туради. Тадбир жараёнида маҳалланинг профилактика инспектори, Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари ва магистрлари, солиқ инспектори ва “Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими мутахассислари қатнашиб, салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди.
Шунингдек, Тошкент туманидаги чегара ҳудудида жойлашган “Гултепа” МФЙдаги аҳоли учун тор доирадаги тиббиёт мутахассислари жалб қилинган ҳолда “Сайёр қабул” ташкил этилди. “Сайёр қабул” давомида маҳалла аҳли мутахассислар кўригидан ўтишди ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи-гуруҳ вакиллари, маҳалла оқсоқолларидан ўзларини қизиқтирган саволларига керакли бўлган маслаҳатларни олишди.
Тумандаги криминоген вазият мураккаб маҳалларда хавфсиз муҳит яратиш бўйича ташкилий-профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, тумандаги криминоген вазиятини янада яхшилаш мақсадида ишлар жадал амалга оширилмоқда.
Хусусан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида Тошкент туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Баркамол авлод — юрт таянчи” шиори остида волейбол бўйича “Университет бошлиғи кубоги” мусобақаси ташкил этилди.
Турнирда тумандаги мактаблардан жами 14 та жамоа таркибида 140 нафар юқори синф ўқувчилари иштирок этди. Тадбир нафақат спорт маҳоратини синовдан ўтказиш, балки ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилди. Шунингдек, мусобақада Жамоат хавфсизлиги университети волейбол бўйича терма жамоаси томонидан ўқувчи-ёшларга маҳорат машғулотлари ташкил этилди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар Университет раҳбарияти томонидан махсус фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PM09QvhRUL8" title="Manzilli yondashuv – davr talabi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА