Фарғона давлат университетида Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда университет раҳбарияти, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Йиғилишда ўтган давр мобайнида олий таълим муассасасида амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар, ёшлар ўртасида миллий қадриятлар ва Ватанга муҳаббатни қарор топтиришга қаратилган ишлар юзасидан атрофлича ҳисобот тингланди.

Шунингдек, талабалар ўртасида маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш, таълим жараёнида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг дунёқарашини бойитиш ва уларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда айрим камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифа ва амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Таъкидланишича, университетда маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли ижодий ва маърифий тўгараклар фаолиятини кучайтириш бу йилги иш дастурининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

Тадбир якунида Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда факультет раҳбарларига ёшлар билан тизимли ишлаш, ҳар бир талабанинг қалбига етиб бориш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият ва маърифат кенгаши: натижалар ва янги вазифалар