Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Маънавият фестивали”ни ўтказиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда маънавият фидойилари, зиёлилар, олимлар, санъат арбоблари, кино намояндалари ҳамда ҳамкор вазирлик ва идоралардан вакиллар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ва бошқалар маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, юртдошларимиз, аввало, ёшлар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Ҳамюртларимизда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик, шукроналик туйғуларини кучайтириш, маҳаллаларда аҳоли кайфиятини кўтариш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остидаги “Маънавият фестивали” доирасида 14 та ҳудудда 18 та ижтимоий лойиҳа доирасида юртимиз бўйлаб тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ва бадиий ижод каби соҳа вакилларидан иборат 500 нафар “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларини жалб этиш, бу орқали 3 миллионга яқин аҳолини қамраб олиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!” мавзусида конференция, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Маърифат улашиб”, “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” акциялари, “Янги Уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошланади” шиори остида китоб кўргазмалари, ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашувлар, “Маърифат соатлари”, бой маънавий меросимиз, миллий анъана ва қадриятларимизни кенг тарғиб этиш мақсадида “Миллий қадриятлар” ҳафталиги ташкил этилади. Юртимизда турли соҳаларда катта ютуқларга эришган, халқаро фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри!” шиори остида республика анжумани ҳам бўлиб ўтади.

[gallery-7179]

Ўзбек мусиқа санъатининг кўп асрлик ижро йўллари, қадимий тарихини кенг тарғиб қилиш, аҳоли кайфиятини кўтаришга оид “Миллий қўшиқлар ва мақом”, “Ватан мадҳи”, “Бахшилар тараннумида” номли концерт дастурлари, маҳаллаларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилавий ажримларни олдини олиш, ёшлар тарбиясига масъулиятсиз қараш, эрта никоҳ каби иллатларга барҳам бериш бўйича “Оила – маънавият қўрғони” номли психологик суҳбатлар, соҳа мутахассислари иштирокида амалий машғулотлар ташкил этилади. Шу билан бирга юртимизда имконияти чекланган бўлсада, фойдали меҳнат билан шуғулланиб, жамиятда муносиб ўрин топган ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодга ўрнак бўлаётган юртдошларимизнинг эришган ютуқларини тарғиб этиш мақсадида “Инсон қадри” шиори остида ижтимоий роликлар тайёрланади ва “Меҳр-мурувват ва саховат” тадбирлари, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли спорт йўналишлари бўйича маънавий-маърифий тизимда фаолият юритаётган мутахассислар ўртасида “Маънавият кубоги” спорт мусобақалари ўтказилади.

Фестиваль доирасида “Зиёлилар форуми” ўтказилиши ҳам белгиланган. Бу орқали жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг креатив ва инновацион усулларини ҳаётга татбиқ этиш, миллий маънавиятимизни ривожлантириш, жойлардаги тарғиботчиларни жамиятдаги ўрни ва нуфузини, ғоявий-тарғибот ишларини замон талабларига мос равишда амалга оширишга эришиш режалаштирилган.

Тадбир доирасида Ўзбекистон қаҳрамонлари иштирокида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” ҳамда “Маънавият. Асосий тушунчалар луғати” китобларининг тақдимоти ҳам ташкил этилади. Айтиш керакки, юрт равнақи учун хизмат қилган, бор куч-имкониятларини Ватан тараққиёти учун сафарбар этган аждодларимиз авлодлар учун ҳамиша катта ибрат бўлиб келган. Шу боисдан ҳам бу каби учрашувлар ёш авлод қалбида илмга ташналик, ҳар бир ислоҳотга дахлдорлик ҳиссини оширишга сабаб бўлиши шубҳасиз.

“Зукко болажон!” фотоальбоми ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотларида кенг тарғиб этилади ва тақдимотлари ўтказилади. Боғчаларни фотоальбомда акс эттирилган суратлар билан безаш ишлари амалга оширилади. Фестиваль доирасида болажонлар учун амалга ошириладиган яна бир лойиҳа бу “Бахтли болалик шарафига” лойиҳасидир. Мазкур лойиҳа давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг болалари учун концерт дастурлари ҳамда уларни қизиқтирадиган турли кўнгилочар ўйинлар бўлиб ўтади.

Матбуот анжумани иштирокчилари ўзбек миллий кулолчилик намуналари кўргазмаси экспозицияси билан танишдилар. Унда Ғиждувон кулолчилик мактаби устаси Ибодулла Нарзуллаев ҳамда унинг фарзандлари, кулолсозларнинг олтинчи авлод вакиллари ижод намуналари намойиш этилди. Миллий буюмлар анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тадбирни ташкиллаштиришда яқиндан кўмак берган ташкилотларга ташаккурномалар топширилди.

Н.УСМОНОВА, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маънавият фестивали” бу йил қандай ўтади?