2023 йил 11 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини оширишга қаратилган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Йиғилишда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш ва улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қатор устувор вазифалар белгиланган.  

“Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Лола Шарипова мазкур ташкилот томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:  

– Юқорида қайд этилганидек, давлатимиз раҳбари раислигида   ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси доирасида “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.  

Жумладан, жамиятга бириктирилган алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар ҳолидан хабар олиниб, уларга маънавий ёрдам кўрсатилиб, ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.  

Жамият томонидан Муборак туманидаги Обод турмуш, Когон шаҳридаги Истиқлол ва Чирчиқ шаҳридаги Мурувват маҳаллаларида яшовчи 30 нафар ёш йигит-қиз оталиққа олинган. Улар билан ишлаш давомида ҳолларидан хабар олиниб, яшаш шароитлари ва қизиқишлари ўрганилди. Яқиндан ташкил этилган суҳбатларда ёшларнинг кайфияти, саломатлиги ва мавжуд муаммолари таҳлил қилинди. Оила аъзолари билан танишиш асносида қандай ёрдам кераклиги белгилаб олинди.  

Шу тадбирлар давомида мубораклик ёшларнинг хонадонига иссиқ кийим ва рўзғор буюмлари етказилди. Чирчиқ шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган учрашувга психолог-мутахассис жалб этилди. Суҳбатларда ёшларга фойдали маслаҳатлар берилди ва уларнинг руҳиятидаги ҳолатлардан келиб чиқиб ёрдам чоралари белгиланди. Уларнинг тўғри йўлга тушиши учун имкон доирасида қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.  

[gallery-20297]

Бугун ҳар бир ёшни тинглаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим масала ҳисобланади. Жамиятга бириктирилган ёшлар билан ишлашда шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этади