Маънавий-маърифий ишлар сарҳисоб қилинди
Бухоро вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Таъкидланганидек, Маънавият ва маърифат масканларини барпо этишнинг ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларидаги Маънавият ва маърифат масканларида маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
[gallery-21067]
Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, шукроналик ва оила маънавиятини юксалтириш, ёшларни илм-фан, таълим-тарбия, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот ишларини амалга оширишда кўмаклашувчи “Маънавий-маърифий тарғибот гуруҳи”ни шакллантириш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ишларига зиёлилар, нуронийлар, жалб қилинди. “Ватан муқаддас”, “Эзгулик шиоримиз, маърифат қуролимиз”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Оила – муқаддас”, “Оила обод бўлса, мамлакат обод бўлади”, “Оилавий ажримлар – жамиятнинг таназзули”, “Бир асрнинг икки даҳоси”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Инсон қадри”, “Китоб – инсон маънавияти кўзгуси”, “Замонамиз қаҳрамонлари”, “Китобхон оналар”, “Аёллари эъзозланган юрт”, “Хон атлас-миллий либосимиз” “Янги Ўзбекистоннинг Ватанпарвар ёшлари”, “Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак ватанмиз”, “Юракни мадҳ этган садо!” каби қатор маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари, кўрик-танловлар ҳамда интеллектуал ўйинлар ўтказилди. Шунингдек, республика илмий-амалий конференциялари, семинарлар, маънавият ва маърифат ўқувлари ҳамда маърифат соатлари ўтказилди.
Маҳаллаларда ташкил этилган тадбирларда нуронийлар, уюшмаган ёшлар, профилактик ва пробация ҳисобида турувчи фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланганлар, шунингдек, маҳалла еттилиги ҳамда туман, шаҳарлардаги барча маҳаллаларнинг раисларининг иштироки таъминланди. 155 минг 500 дан зиёд аҳоли қамраб олинди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА