Мамлакатимизнинг энг кучли боксчилари аниқланди
Тошкент шаҳридаги "Олимпия шаҳарчаси"да бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди.
Мазкур мусобақада эркаклар ўртасида Асилбек Жалилов, Самандар Олимов, Абдураҳмон Маҳмуджонов, Адҳамжон Муҳиддинов, Ҳавасбек Асадуллаев, Жавоҳир Абдураҳимов, Раҳматулло Бойматов, Жасурбек Йўлдошев, Мадияр Саидраҳимов, Жаҳонгир Зокиров олтин медални қўлга киритди.
[gallery-27259]
Аёллар орасида эса Фарзона Фозилова, Феруза Казакова, Нигина Ўктамова, Хуморабону Мамажонова, Ситора Турдибекова, Навбаҳор Ҳамидова, Азиза Зокирова, Айсенем Саруарова, Рухшона Парпиева, Олтиной Сотимбоева каби чарм қўлқоп усталари чемпионга айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА