Дунё манзараси тубдан ўзгармоқда. Юз бераётган иқлим ўзгариши натижасида инсониятнинг келажакдаги ижтимоий тараққиётини белгилаб берадиган муаммолар вужудга келмоқда. Соҳа вакилларининг фикрича, ҳозирги глобаллашув шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга биргина мамлакат миқёсида эришиб бўлмайди, балки бутун дунё бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш, асосий йўналишларни белгилаш лозим.

Иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишда қишлоқ хўжалиги тармоғининг ўрни ғоятда муҳим. Сир эмас, сўнгги йилларда тобора кучайиб бораётган иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг танқислиги, ерларнинг мелиоратив ҳолати бузилиши каби муаммолар сабаб Ўзбекистонда мазкур соҳа чуқур ислоҳотларни талаб қилади.

Хўш, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш борасида қандай амалий ишлар қилинмоқда? Мамлакатда озиқ-овқат инқирози юзага келиш хавфи борми? Шу ва бошқа саволлар билан қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновга юзландик.

– Соҳа вакиллари томонидан бозорлардаги талаб ва таклифнинг ўз вақтида ўрганилмагани натижасида аксарият ҳолларда ҳудудларда баъзи маҳсулотлар талабдан ортиқ етиштирилади. Оқибатда деҳқон зарар кўради. Айтингчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда бозорлардаги  талаб билан таклиф қай тартибда ўрганиб чиқилади?

–Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази томонидан асосий турдаги мева-сабзавот ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг ўртача нархлари Халқаро марказ ҳудудий бўлимлари томонидан кунлик ўрганиш маълумотлари асосида олиб борилади. Ҳафтанинг ҳар жума куни вазирликнинг телеграм сайтида (https://t.me/uzagroministry) оммага маълумот тариқасида жойлаштирилади.  Шунингдек, республикада асосий 10 турдаги маҳсулотнинг (картошка, пиёз, сабзи, ун, гуруч, ўсимлик ёғи, мол гўшти, парранда гўшти, тухум, сут) баланс прогнозини ишлаб чиқиш учун ҳокимликларнинг аҳоли сонидан келиб чиқиб ҳудуд ва туманлар кесимида маҳсулот турлари бўйича шакллантирган истеъмол баланс маълумотлари умумлаштирилади.

Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, асосий 10 турдаги қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулоти баланси доимий равишда таҳлил қилиниб, унинг мониторинги олиб борилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар маълумотлари асосида республиканинг 2024 йилда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол баланси прогнозлаштирилиб чиқилди. Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда аҳоли ва саноат истеъмоли, уруғлик сарфи ҳамда табиий йўқотишларни ҳисоб олиб, 4,6 миллион тн картошка, 1,8 миллион тн пиёз, 1,8 миллион тн сабзи, 4,8 миллион тн ун, 362 минг тн гуруч, 643 минг тн ўсимлик ёғи, 1,3 миллион тн мол гўшти, 624 минг тн парранда гўшти, 9,1 миллиард дона тухум ва 12,3 миллион тн сут талаб этилиши аниқланган. 

Барча тоифа хўжаликларда 3 миллион 758 минг тн картошка, 2 миллион 762 минг тн пиёз, 3 миллион тн сабзи, 4,2 миллион тн ун, 310 минг тн гуруч, 321 минг тн ўсимлик ёғи, 1 миллион 297 минг тн мол гўшти (сўйилган ванда), 540 минг тн парранда гўшти, 8 миллиард 921 миллион дона тухум ва 12 миллион 325 минг тн сут ишлаб чиқариш прогноз қилинган.  Ишлаб чиқилган баланс прогнозига кўра, пиёз (199,2%), сабзи (181,2%), ун (120,0%), гўшт (101,4%) ва сут (100,5%) маҳсулотлари ички ишлаб чиқариш ҳисобига тўлиқ таъминланади. Ички ишлаб чиқариш ҳисобига талаб таъминланмайдиган картошка (456 минг тн, 18%), гуруч (51 минг тн, 14%), ўсимлик ёғи (304 минг тн, 48,6%), парранда гўшти (84.4 минг тн, 13,5%) маҳсулотларини импорт ҳисобидан қоплаш режалаштирилмоқда.

– Маълумотларга кўра, ҳудудларда умуман фойдаланилмаётган ерлар кўп. Чунки, аҳоли солиқ харажатлари ва ерни ўзлаштириш харажатларини ҳисоблаб чиққанида фойда кўришга кўзи етмайди. Бунинг устига ҳудудларда суғориш муаммолари тўлиқ бартараф этилмаган. Балки, биринчи навбатда деҳқон хўжаликларида имтиёзли томчилатиб суғориш йўлга қўйилишида шароит яратилиши ва йиллаб фойдаланилмаётган ерлар камида 10 йилга солиқсиз берилиши керакдир. 

–Туманлар ҳокимликлари захирасида жами 996 минг гектар (шундан 63 минг гектар суғориладиган экин ерлар, 8,3 минг гектар кўп йиллик дарахтзор, 12 минг гектар бўз ер, 19,3 минг гектар лалми ер, 433 минг гектар яйлов, 459 минг гектар бошқа ерлар) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мавжуд. Бундан ташқари 2024 йилда туман ҳокимлиги захирасидаги жами 45,6 минг гектар ер 723 та лотга бўлинган ҳолда аукцион савдоларига чиқарилган бўлсада, бугунги кунда ариза келиб тушмаган ва талабгорлар томонидан қизиқиш билдирилмаган. Ушбу ерлар аукционда 3 ойдан буён турибди. 

Афсуски, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда айрим муаммолар мавжуд. Хусусан, захирадаги 63 минг гектар суғориладиган экин ерлари ҳамда 8,3 минг гектар кўп йиллик дарахтзорлар сув таъминоти оғир ерлар ҳисобланади. Амалдаги қонунчиликка кўра, аукционга чиқарилган 45,6 минг гектар ерларнинг баҳоси норматив қийматдан келиб чиқиб, бошланғич баҳоси белгиланган. Аҳоли томонидан ерларнинг баҳоси юқорилиги сабабли ариза билан мурожаат қилинмаяпти ҳамда талабгор чиқмаяпти.

Мазкур муаммоларни ҳал этиш борасида Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни аукционга чиқаришнинг бошланғич нархини ушбу ерлар норматив қийматининг 10 фоиз миқдорида белгилаш, янги ўзлаштириладиган лалми-яйлов ва қайта фойдаланишга киритиладиган, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерларни қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун инвестиция киритиш шартлари асосида ноль қийматда аукцион савдоларига чиқариш каби бир-қанча таклифлар берилган.

– Дунёда ишлатиладиган сув ҳажмининг 92 фоизи қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. Сув кўп истеъмол қиладиган ғалла, шоли ва маккажўхори етиштиришга жаҳондаги чучук сувнинг 27 фоизи сарфланади. Тадқиқот натижасига кўра, гўшт ишлаб чиқаришга 22 фоиз,  сутга – 7 фоиз сув сарфланади. Бугун бутун дунё жамоатчилигини сув билан боғлиқ вазият хавотирга солмоқда. Бу бўйича қандай ечимлар бор?

 Озиқ-овқат хавфсизлиги нафақат маҳалий, балки глобал муаммодир. Глобал иқлим ўзгаришлари, минтақада ёғингарчилик миқдори йилдан-йилга камайиши сув ресурсларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бундан 30-35 йил олдин мамлакатимизда фойдаланиладиган йиллик сув миқдори 62-64 миллиард метр куб атрофида бўлган. Ҳозирда бу кўрсаткич 51-52 миллиард метр кубга тушиб қолди. Агар вазият шу тарзда давом этаверса, яқин йигирма йилда икки йирик дарё – Амударё ва Сирдарё оқими ҳозиргидан 15 фоиз қисқариши, аҳоли жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоиз, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик 40 фоиз тушиб кетиши мумкин. Ҳисоб-китобларга қараганда, Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида 2040 йилга бориб сув ресурсларига эҳтиёж уч баробар ошади. Шундай экан,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бугуннинг долзарб талаби.

Тан олиш жоиз, республикамизни сув билан таъминловчи дарёларга тоғлардаги музликларнинг қисқариб кетиши натижасида сув танқислиги кузатилмоқда. 

Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 

Қарор билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Ушбу низомга асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия маблағлари ажратилиши белгиланган бўлиб, бунда деҳқон хўжаликларига ушбу имтиёзлар тақдим этилиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган майдонлар 5 йил муддатга ер солиғидан озод этилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда ушбу имтиёз амалиётда қўлланиб келинмоқда. 

Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга, жумладан деҳқон хўжаликларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун Агробанк томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши йўлга қўйилган.

–Айтингчи, жойларда томорқадан фойдаланиш самарадорлиги қандай кечмоқда? Бу борада амалга оширилган ислоҳотлар қониқарли натижа берди, деб айта оласизми?

 Ҳеч бир соҳа муаммолардан ва хатолардан холи бўлмайди. Аммо натижалар бор. Хусусан, жорий йилда аҳоли томорқаларининг 390,4 минг гектарига эрта баҳорги, 318,6 минг гектарига такрорий ва 283,8 минг гектарига тўқсонбости экинлар экилиши таъминланган. Ҳудудларда 603,5 мингта салоҳиятли фермер хўжалиги ўзларининг ҳудудида яшовчи 54,9 минг нафар (46,8 минг гектар) фуқарога ҳамда фермер хўжаликлари ишчиларига бириктирилган.

Аҳоли томорқаларида шу йилнинг ўзида 36,9 минг кг уруғлик, 608 минг мевали дарахт кўчатлари, 2 миллион 221 минг дона сабзавот кўчати, шунингдек, 23,8 минг бош жўжа, 200 бош қуён, 1 бош қорамол, 359 қути асалари уялари фуқароларга тарқатиб берилган. “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида томорқада йилига 2-3 марта маҳсулот етиштиришга ихтисослашган маҳаллалар сонини жорий йилда 5 минг 15 тага етказиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилган.

Жорий йил якуни бўйича 2 минг 360 та маҳалла сабзавотчилик, 659 та маҳалла картошкачилик, 249 та маҳалла полизчилик, 1 минг 83 та маҳалла мевачилик ва боғдорчилик, 221 та маҳалла резавор мевалар, 442 та маҳалла чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослаштирилиши режалаштирилган.  Аҳоли даромадларини оширишнинг асосий манбаси ҳисобланган иссиқхоналарни кўпайтириш орқали ҳам йилига 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилда 147,5 минг хонадонда жами 2 минг 104 гектар майдонга ихчам иссиқхоналар ташкил этилган.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Кенгаш ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиб берилган 540,5 миллиард сўм (50 млн долл.) маблағнинг 161 миллиард сўми Агробанкка, 169,3 миллиард сўми Халқ банкига, 124,5 миллиард сўми Микрокредитбанкка томорқачилик лойиҳаларини оилавий тадбиркорлик шартларида молиялаштириш учун ресурс сифатида ажратилган бўлса, 85,7 миллиард сўм маблағ томорқа хизмати корхоналари, ишлаб чиқариш кооперативлари ва етакчи тадбиркорларнинг лойиҳалари учун ўтказиб берилган.

Охирги 4 йил давомида ҳудудларга 100 мингдан ортиқ мотокультиватор, бир ўқли тракторлар ва минитракторлар тадбиркорлар томонидан олиб келиниб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилган. Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсиясига кўра “Томорқа хизмати” МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши белгиланган.

Алоҳида таъкидлашим лозимки, республикада 55 та туман мева-сабзавотчиликка, 48 та туман узумчиликка, 40 та туман картошкачиликка ва 69 та туман дориворчиликка ихтисослашган. Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларнинг жами ер майдони 326,6 минг гектар шундан, 127,1 минг гектар мевали боғлар, 70 минг гектар узумзорлар, 66,8 минг гектар сабзавот, 20 минг гектар полиз ва 42,6 минг гектар картошка экинларини ташкил этади.  Узумчиликка ихтисослашган туманларда 2021-2024 йилларда жами 156,9 минг гектар янги узумзорлар барпо этиш белгиланган. Шундан, 2023 йилда ва 2024 йил баҳор ойларида 86,5 минг гектар  янги токзорлар барпо этилган.

Картошкачиликка ихтисослашган туманларнинг 23 таси уруғлик картошка етиштиришга ва 9 та туманнинг 39 та ҳудудида супер элита уруғлик картошка етиштиришга ихтисослашган. Уларнинг ер майдони 44,6 минг гектарни ташкил этади. Дориворчиликка ихтисослашган туманларда доривор ўсимликлар плантацияларини 16,6 минг гектарга етказиш белгиланган.

Шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш борасидаги тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, чорвачилик соҳасига аҳолини кенг жалб қилиш, уларнинг чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳим устувор вазифалар ҳисобланади. Республикада чорвачилик маҳсулотларини етиштириш имкониятларидан келиб чиқиб, туманларни табақалаштириш, яъни чорвачиликка ихтисослаштириш аввалдан тажрибаларда синаб келинмоқда. Шу мақсадда, барча туманларнинг чорвачиликни ривожлантиришдаги имкониятлари ўрганилиб, 25 та туман танлаб олинган ва чорвачиликка ихтисослаштириш таклифи берилган.

Муҳайё Тошқораева суҳбатлашди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда озиқ-овқат инқирози юзага келиш хавфи борми? – Вазир билан суҳбат