Бугун юртимиз тарихида яна бир янги саҳифа очилади. Ушбу саҳифада мамлакатимиз тараққиётини, ёрқин келажагини белгилаб берувчи муҳим қайдлар битилади. Чунки айнан бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиб, барчамиз Ватанимиз келажаги учун овоз берамиз.

Сайловнинг тарихий аҳамияти ҳам шундаки, биз ҳаммамиз бирлашиб, ҳамжиҳатлик билан ўз тақдиримиз, фарзандларимиз келажаги, оилаларимиз фаровонлиги, энг асосийси, юртимиз тинчлигига бефарқ эмаслигимизни намойиш этамиз.  

Боиси, шу юртда яшаётган ҳар бир ватандошимизнинг эркин ва озод юрт кишиси сифатида виждони амрига қулоқ солиб, янги ва хайрли ташаббуслар йўлидаги илғорлиги амалдаги қонунларимизнинг ҳаётимизда акс этиб бораётганига ишорадир.

Ушбу долзарб палла халқимиз келажаги, Ватанимизнинг эртанги куни, истиқболини белгилашда ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Бугунги сайловлар аввалгиларига нисбатан кескин фаоллашди, уларнинг моҳияти очиқлик, шаффофлик тамойиллари билан ажралиб туради.

Бу йилги сайлов аввалги сайлов жараёнларидан ҳуқуқий-меъёрий асослари жиҳатдан тубдан фарқ қилади. Сайлов ниҳоятда муҳим сиёсий жараён. Унда иштирок этиш ҳар бир онгли фуқаронинг бурчи. Бу жараённи кўтаринки кайфиятда ўтказиш, унда барча аҳоли қатламининг фаол иштирокини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда сайлов қонунчилиги умумий, тенг, тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш принципларига амал қилган ҳолда, халқаро стандартлар ва демократик талабларга мос равишда такомиллаштириб борилди. Сайлов комиссияларини шаффофлик, холислик ва мустақиллик тамойиллари асосида фаолият олиб боришлари учун ҳуқуқий асослар, етарли шарт-шароитлир яратилди.  

Сўнгги беш йил давомида юртимизда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида сайлов тизими ҳам ислоҳ қилинди. Ривожланган демократик давлатлар тажрибаси, замонавий сайлов амалиёти ҳамда умумэътироф этилган халқаро қоидалар асосида сайлов қонунчилиги такомиллаштирилди.  

Сайловга тайёргарлик жараёни ана шу ўзгаришларга, янгиликларга асосланиб ўтказилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга доир жами 18 та низом ва йўриқнома қабул қилинди. Ушбу низом ва йўриқномаларнинг 7 таси 2021 йилда янги қабул қилинди. 2021 йилда Сайлов кодексига киритилган ўзгартишларни инобатга олган ҳолда 2019 йилда қабул қилинган 11 та низом ва йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  

Маълумотларга кўра, мамлакатда ташкил этилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига жами 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчи киритилган. Шулардан, 9 миллион 459 минг 273 нафари ёки 48 фоизи эркаклар, 10 миллион 399 минг 854 нафари ёки 52 фоизи аёллар, 6 миллион 458 минг 283 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлар, уларнинг  887 минг 686 нафари сайловда биринчи марта овоз беради. Хорижий давлатларда тузилган 54 та сайлов участкасидаги сайловчилар рўйхатига жами 299 минг 780 нафар сайловчи киритилди.

Сайловни жами 971 нафар халқаро кузатувчи, жумладан, йигирмага яқин нуфузли халқаро ташкилотлар, хусусан Европада Хавфсизлик Ҳамкорлик Ташкилотининг Парламент Ассамблеяси ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Туркий тиллий давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Туркий кенгаш Парламент Ассамблеяси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалардан жами 631 нафар, дунёнинг 50 га яқин давлатидан 340 нафар халқаро кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда.

Бу эса Ўзбекистондаги бу йилги сайловларга халқаро ташкилотларнинг қизиқиши катта эканини англатади.

Сайлов қонунчилигига мувофиқ, жорий йилнинг 14-20 октябрь кунлари сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз бериш ўтказилди. Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар деб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида жами 421 минг 618 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган бўлиб, мамлакатимиз бўйича 301 минг 94 нафар сайловчи ҳамда хорижий давлатларда 120 минг 524 нафар сайловчи-Ватандошларимиз иштирок этди.

Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари томонидан сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Бу борада барча сиёсий партиялар ва номзодлар учун бирдек шарт-шароитлар яратилди. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда уларнинг фаолиятлари, тарғибот дастурлари тенг ва кенг ёритиб борилди.

Бугун эса ғалвир сувдан кўтариладиган кун.

Пойтахтимизнинг Янги ҳаёт туманидаги 594-сайлов участкаси ҳам бугунги сайловга тайёр.

– Сайлов участкамизда Ёрқин ҳаёт маҳалласининг 2 минг 457 нафар сайловчиси рўйхатга олинган, – деди участка сайлов комиссияси раиси Нигора Ҳамидова – Уларнинг 2 нафари биринчи марта сайловда қатанашади. 56 нафар сайловчи беморлиги сабабли уйда овоз бериш истагини билдирган ва бунинг учун шароит яратиб берамиз. 19 нафар сайловчимиз участкага келиб, муддатидан олдин овоз берди.

Сайлов участкасига бирин-кетин ҳудуд аҳолиси ташриф буюрмоқда. Биринчи сайловчи ўз Конституцион ҳуқуқи, фуқаролик бурчини адо этиб, ўзи маъқул кўрган номзодга овоз берди. Унинг фикрлари билан қизиқдик.

– Эрта тонгдан мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараёнда иштирок этиш, муносиб номзодга овоз бериш учун сайлов участкасига келдик, – деди Бекпўлат Матжонов. – Эл-юртимиз манфаати йўлида курашадиган, энг муҳими, халққа ғамхўрлик қилиб, ҳамиша бизни қўллаб-қувватлайдиган инсон  – ўзим муносиб топган номзодга овоз бердим. Менинг танловим ҳам мамлакатимиз ва халқимизнинг эртанги тақдирини белгилашга хизмат қилади, деган умиддаман.

Нурилло НАСРИЕВ,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён бошланди