Мамдани Нетаньяхуни Гаага суди кутаётганини айтди
Нью-Йорк шаҳар мэри Зохран Мамдани жорий йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун АҚШга ташрифи кутилаётган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш ваколати бўйича “фаол мулоқот” олиб бораётганини айтди.
- Менимча, Нетаньяху Гаагага тегишли, -деди у Исроил бош вазирини ҳибсга олиш ордерини чиқарган Халқаро суд жойлашган бинога ишора қилиб. - Нетаньяху Халқаро Жиноят суди томонидан айбланган жиноятчи. Кўпчилик бунга қўшилади, бу унинг сўнгги йиллардаги ҳаракатларининг оқибатлари туфайли.
Мамдани 2025 йил сентябрь ойидаги сайловолди кампанияси пайтида ҳам агар Нью-Йорк мэри этиб сайланса, Нетаньяхуни ҳибсга олиш ордерини беришга ваъда берган эди.
С.Раҳимов, ЎзА