"Малибу"даги пиротехника воситалари ушлаб қолинди
Бугун - 29 ноябрь куни соат 16:30 ларда Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-46 автомобиль йўлининг 7-километрида йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситаси юкхонасида 3000 қути пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган воситалар туман ИИБга топширилган.
ЎзА