Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар билан учрашув ўтказди.

Малайзиялик юқори мартабали меҳмоннинг мамлакатимизга амалий ташриф билан келиши давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келиб, икки томонлама ҳамкорликнинг янги, истиқболли йўналишларини белгилаш имконини юзага чиқарди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон - Малайзия кун тартибидаги кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги шерикликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

[gallery-7182]

Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро алоқани мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, таълим ва гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва тузилмасини диверсификация қилиш, шунингдек, туризмни ривожлантириш, мунтазам ва чартер рейсларни тиклаш чорасини кўриш муҳимлиги қайд этилди. Иқтисодий дипломатияни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Дипломатлар суҳбат чоғида Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув