Малакали тиббий хизмат – устувор мақсад
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 300 нафардан шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатмоқда.
Шифохона юқумли касалликлар билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун рақамли рентген, ультратовуш текшируви аппарати, иммунофермент ташхис, биохимик ва микробиологик анализаторлар каби қирққа яқин замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган.
Яқинда эса тиббий муассасанинг ОИВ билан оғриган беморлар ётиб даволанадиган 2 қаватли биноси “Очиқ бюджет” лойиҳаси асосида 1 млрд. 200 млн. сўм эвазига тўлиқ реконструкция қилинди ҳамда фойдаланишга топширилди.
Марказда аҳоли ўртасида турли касалликларнинг эрта олдини олиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2023 йил давомида бу ерда 900 нафардан ортиқ сурункали вирусли гепатит билан оғриган беморлар текширувдан ўтказилди. Шунингдек, 75 мингга яқин 18 ёшдан юқори фуқаролар вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларига бепул скрининг қилинди.
[gallery-15307]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА