Мактабгача таълим соҳасида янги пилот лойиҳа
Мактабгача таълим вазирлигида Кореянинг "EduLink Global" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда яратилган ёш болаларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича ўқитувчилар, ота-оналар, давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун маълумот алмашишга мўлжалланган "S-Board" таълим платформасини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, яна бир янги пилот лойиҳани амалга оширишга қаратилган меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида Мактабгача таълим вазирлиги ходимлари учун инглиз тилини ўқитиш бўйича замонавий инновацион ўқув дастурларини жорий этиш ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун инглиз тилида 10 минг нусха дарслик ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизматининг қайд этишича, ушбу пилот лойиҳа Корея томонидан беғараз ёрдам тариқасида амалга оширилади.
Моҳигул Қосимова, ЎзА