Пойтахтимиздаги Халқаро медиа холлда “Сифатли таълим – инсон капиталига сармоя” мавзуида тадбир ўтказилмоқда.

Унда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин соҳада 2017-2021 йиллар давомида эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага киритилган инновацион педагогик технологиялар, қамровни ошириш юзасидан олиб борилаётган самарали ишларнинг натижалари, нодавлат секторининг улуши, бир йиллик мажбурий мактабгача тайёрловнинг мақсади ва натижадорлиги ҳамда ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот берди. 

Таъкидланишича, юртимизда 34,5 миллион аҳоли истиқомат қилиб, шундан 2,8 миллионини 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади. Бунда аҳолининг йиллик ўсиши 800 минг болага тўғри келмоқда. Бугунги кунда 3-7 ёшли болаларнинг 64,9 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган. Жорий йил 3 чорак якунига кўра, 24минг 922 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсамоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, 2030 йилга келиб мактабгача таълимга болаларнинг 80,8 фоизини қамраб олиш режалаштирилган.

– Соҳа ривожи йўлида ажратилган давлат буджети харажатлари йилдан-йилга ўсиб борганлигини кўриш мумкин, – деди А.Шин. – Ялпи ички маҳсулотга нисбатан таълим харажатлари улушидаги давлат бюджети ҳаражатлари 2017 йил 15,5 фоизга тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 21,8 фоизга ортди. Инвестиция давлат дастурига кўра 2017 йилда республика бўйича жами 265,2 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 303 та мактабгача таълим объектлари қуриб, фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган. 2018-2021 йилларда Давлат дастури доирасида жами 1минг 447 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиб жами 4 триллион 690 миллиард сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди.

Моҳигул Қосимова,  ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим соҳаси таҳлил қилинди