Жорий йилда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 74,4 фоизга, жумладан 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражаси 92 фоизга етказилади.

Бу ҳақда АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Мавлуда Асқархўжаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.  

Шунингдек, йил давомида давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги 1 минг 600 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 35 та жиҳозланган автобуслар негизида 70 та маҳаллада 140 та «Ақлвой» мобил гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.  

8 мингта нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 23 номдаги ўқув-услубий ва дидактик материаллар билан таъминлаш ҳамда 6 ёшли болалар таълимига эҳтиёж мавжуд бўлган ҳудудларни ота-оналар талабларига биноан аниқлаш мақсадида махсус электрон платформа ишлаб чиқиш белгиланган.  

– Мактабгача таълим тизимида молиявий жараёнларнинг шаффоф тарзда амалга оширилиши учун зарур шароитларни яратиш муҳим саналиб, биометрик идентификация қилиш технологияси орқали давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва тарбияланувчиларининг давоматини юритиш учун “Болалар боғчаси” ва “Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш” (НМТТБ) ахборот тизимлари тўлиқ юритилиши таъминланади, – деди М.Асқархўжаева. – Мактабгача таълим тизимида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизими ва мактабгача таълим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмлари такомиллаштирилади.  

Брифингда таъкидланишича, жорий йилда мактабгача таълим ходимлари лавозим маошларини ошириш юзасидан ҳам қатор амалий ишлар қилинади. Яъни, мактабгача таълим педагог ходимлар лавозим маошларини умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозим маошига, директор лавозим маошини умумтаълим мактаби директори (3 ва 4-гуруҳ) лавозим маошига тенглаштириш белгиланган. 

Тарбиячи ёрдамчиси лавозим маошини 70 фоиз ошириш, ошхона ва бухгалтерия ходимлари лавозим маошига 100 фоиз устама белгилаш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилади.  

М.Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим педагог ходимлари маошлари умумтаълим мактаби ўқитувчиси маошига тенглаштирилади