Мактабгача таълим: истиқболдаги вазифалар белгиланди
Сирдарё вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг анъанавий август анжумани ўтказилди.
Унда Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари, бошқарма ходимлари, туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбар ва мутахассислари, методистлар, психологлар, ҳамширалар иштирок этди.


Анжуманда тадбир иштирокчилари 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда мактабгача таълим сифатини оширишга оид машғулотларда қатнашди. Мактабгача таълимда бошқарув кадрлари салоҳиятини ошириш, мактабгача таълим сифати, педагог кадрлар таркиби ва сифати, уларни касбий ривожлантириш масалалари, мактабгача таълим ташкилотларини инновацион бошқариш каби масалалар муҳокама этилди.

Тадбирда тизим ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ соҳа фидойилари рағбатлантирилди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА